Аввалроқ, 29-октабр якшанба ибодат чоғида Ватикан раҳбари Исроил-Фаластин можаро ҳудудида ўт очишни тўхтатишга чақирган эди.
Католик диний етакчиси ва Ватикан раҳбари Рим папаси Франсиск "Фаластин ва Исроилда давом этаётган жиддий вазият ҳақида ўйлаётганини" айтди ва ўт очишни тўхтатишга чақирди.
Ватикандаги Авлиё Пётр майдонига қараган идораси деразасидан анъанавий якшанба ибодатини қилган папа, дуодан кейин Исроил-Фаластин можаросини ҳам муҳокама қилди.
Рим папаси ўз нутқида: “Мен Фаластин ва Исроилдаги жуда кўп одамлар ҳаётини йўқотаётган бу жиддий вазият ҳақида ўйлайман. Илтимос, тўхтатинг. Эгамиз номи билан оловни тўхтатинг”.
Гуманитар вазиятнинг жиддийлигига эътибор қаратган Рим папаси Франсиск: "Умид қиламанки, можаронинг янада кенгайишига йўл қўймаслик учун барча чоралар кўрилади, ярадорларга ёрдам кўрсатилади ва ёрдам Ғазо халқига этиб боради, деб умид қиламан. Гуманитар вазият жуда оғир”.
Католик диний етакчиси гаровга олинганларни озод қилишга чақириб, қўшимча қилди: “Улар орасида болалар кўп, улар ўз оилаларига қайтишсин. Ҳа, биз болалар ҳақида ўйлаймиз, биз бу урушдаги барча болалар ҳақида ўйлаймиз, биз Украинадаги ва бошқа тўқнашувлардаги барча болалар ҳақида ўйлаймиз. Шу тарзда уларнинг келажаги ўлдирилади...
Аввалроқ, 29-октабр якшанба намози чоғида Рим папаси Исроил-Фаластин можароси ҳудудида ўт очишни тўхтатишга чақирган эди.
Рим папаси Франсиск Ғазода ўт очишни тўхтатишга чақирди
Аввалроқ, 29-октабр якшанба ибодат чоғида Ватикан раҳбари Исроил-Фаластин можаро ҳудудида ўт очишни тўхтатишга чақирган эди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси