ХАМАС Фаластин Исломий ташкилоти ҳарбий қаноти қўмондони Муҳаммад ал-Дейф зарбаларни "буюк инқилоб куни" деб атади. "Биз ал-Ақсо тўфони операциясининг бошланганини эълон қиламиз ва душман позициялари ва истеҳкомларига биринчи зарба 5000 ракета ва снаряддан ошганини маълум қиламиз Бугунги кундан бошлаб хавфсизлик чораларини босқинчилар билан мувофиқлаштириш тўхтайди. Халқимиз инқилобни қайта тиклаб, давлат ташкил қилиш лойиҳасига қайтмоқда. Милтиғи бўлган ҳар бир киши бугун уни олиб чиқиши керак, чунки вақти келди", - дейилади ҳарбий қанот сайтида.
Ғарбий Соҳилдаги Фаластин гуруҳлари ҳам умумий жанговар тайёргарлик ҳолатини эълон қилишди. Улар зудлик билан барча нуқталардан "босқинчи кучлар ва уларнинг кўчманчиларига ҳужум қилиш" га чақирдилар.
Ҳаракатнинг сиёсий бюроси бошлиғининг ўринбосари Солиҳ ал-Арури Араб ва Ислом мамлакатларини «ал-Ақсо тўфони» операциясига қўшилишга чақирди.
Бир кун олдин, Европа тақвимига кўра, Қиёмат куни урушининг (октябр уруши) 50 йиллиги эди, ўшанда Исроил ҳам кутилмаганда Миср ва Сурия томонидан ҳужумга учраган эди.
ХАМАС «ал-Ақсо тўфони» операциясини бошлангани ҳақида эълон қилди
ХАМАС Фаластин Исломий ташкилоти ҳарбий қаноти қўмондони Муҳаммад ал-Дейф зарбаларни "буюк инқилоб куни" деб атади. "Биз ал-Ақсо тўфони операциясининг бошланганини эълон қиламиз ва душман позициялари ва истеҳкомларига биринчи зарба 5000 ракета ва снаряддан ошганини маълум қиламиз.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди