Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ўз халқига мурожаат қилиб, Қорабоғдаги ҳарбий операция муваффақиятли якунланганини эълон қилди.
Қорабоғдаги можаро расман якун топди. 20 сентябрь куни кечқурун Озарбайжон Президенти халққа мурожаат қилиб, мамлакат суверенитети тўлиқ тикланганлигини эълон қилди. Президент нутқи, жумладан, унинг Facebook расмий аккаунтида ҳам эфирга узатилди.
Озарбайжоннинг Қорабоғдаги ҳарбий операцияси якунланди. Тан олинмаган «Тоғли Қорабоғ Республикаси» (ТҚР) таслим бўлди ва амалда мавжуд бўлишни тўхтатди. Ҳудуд қонуний ва халқаро миқёсда тан олинган эгаси - Бокунинг тўлиқ назоратга қайтарилди. Алиев ўз нутқида айнан шу нарсани эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, Озарбайжон армияси Қорабоғда қўйилган барча вазифаларни бажариши ва мамлакат суверенитетини тиклаши учун атиги бир кун кифоя қилган. У ердаги сепаратист қуролли гуруҳларнинг аксарияти йўқ қилинди, қолганлари таслим бўлмоқда. Ноқонуний қуролли тузилмаларни қуролсизлантириш ва уларни Озарбайжон ҳудудидан олиб чиқиш жараёни аллақачон бошланган.
Озарбайжон Президенти, агар ТҚР таслим бўлмаганида, у «охиригача борган бўлар эдим» деб ишонтирди. Лекин бунга эҳтиёж ҳам қолмади. Маҳаллий «ҳокимият» қаршиликнинг бефойда эканлигини англаб, таслим бўлишга қарор қилди. Алиев қўшинларга операция давомида Қорабоғнинг тинч аҳолисини хавф остига қўймаслик тўғрисида буйруқ берганини айтди. Хайриятки, оммавий қурбонлар бўлишининг олди олинди.
Қорабоғ – ҳаммаси тугади: Алиев халққа мурожаат қилиб, Озарбайжон суверенитети тўлиқ тикланганлигини эълон қилди
Қорабоғ – ҳаммаси тугади: Алиев халққа мурожаат қилиб, Озарбайжон суверенитети тўлиқ тикланганлигини эълон қилди
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар