БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида нутқ сўзлаган Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Қуръоннинг ёқиб юборилиши юзасидан фикр билдирди, дея хабар беради Кazinform.
“Сўнгги пайтларда муқаддас китобларга ҳурматсизлик ҳолатлари кузатилмоқда. Биз бу вазиятдан хавотирдамиз. Ислом ва бошқа динларга қарши бундай ҳаракатлардан эркинлик, сўз эркинлиги ва демократия рамзини кўриб бўлмайди. Қуръони Карим каби барча муқаддас китоблар вандализмдан қонуний ҳимояланган бўлиши керак”, - деди Президент.
Шу билан бирга, Давлат раҳбари Қозоғистон келгуси йил Келажак саммитида ёрдамчи рол ўйнашини таъкидлади.
“Биз Бош котиб томонидан таклиф этилган “Янги тинчлик кун тартиби”ни қўллаб-қувватлаймиз. Ушбу стратегик ҳужжат дунёда кенг тарқалган ишончсизлик ва нафратга қарши туриши керак. Қозоғистон келгуси йил Келажак саммитида Келажак пактининг қабул қилинишида конструктив ва қўллаб-қувватловчи рол ўйнайди. Аммо тинчлик фақат қуролни тақиқлаш ёки декларация имзолаш билан бўлмайди. Динлараро ва конфессиялараро мулоқот тинчлик маданиятини шакллантиришда муҳим ўрин тутади”, – деди Президент.