Саудия Арабистонининг Эрондаги элчиси сешанба куни Теҳронга келди, унинг ҳамкасби ар-Риёдга келиб, етти йиллик танаффусдан кейин Кўрфаз рақиблари ўртасидаги алоқаларни тиклашди.
Эрон ва Саудия Арабистони март ойида Хитой воситачилиги орқали эълон қилинган келишувдан сўнг дипломатик алоқаларни тиклашга ва ўз элчихоналарини қайта очишга келишиб олдилар.
Ар-Риёд ва Теҳрон 2016 йилда Саудия Арабистонининг Эрондаги дипломатик ваколатхоналари ар-Риёдда шиа руҳонийси Нимр ал-Нимрнинг қатл этилиши ҳақидаги норозилик намойишлари пайтида ҳужумга учраганидан кейин муносабатларни узганди.
Саудия раҳбарияти "алоқаларни мустаҳкамлаш, ҳамкорликни кенгайтириш... ва [муносабатларни] кенгроқ уфқларга олиб чиқиш муҳимлигини тан олади", деди элчи Абдуллоҳ Аланази Саудия ташқи ишлар вазирлигининг баёнотига кўра, Теҳронга ўз вазифаларини бажариш учун келганида.
Шунингдек, сешанба куни Эроннинг Саудия Арабистонидаги элчиси Алиреза Энаяти пойтахт ар-Риёдга етиб келди ва у ерда ташқи ишлар вазирлиги вакиллари ва элчихона ходимлари томонидан қабул қилинди, дея хабар беради Эроннинг IRNA расмий ахборот агентлиги.
Алазани илгари Саудия Арабистонининг Уммондаги элчиси, Энаяти эса Эроннинг Қувайтдаги элчиси бўлган.
Саудия Арабистонининг Теҳрондаги элчихонаси ўтган ой қайта очилди. Июнь ойида Эрон ар-Риёдда ўз элчихонасининг очилишини байроқ кўтариш маросими билан нишонлади.
Саудия Арабистони ва Эрон узоқ танаффусдан сўнг ўзаро элчи алмашдилар
Саудия Арабистонининг Эрондаги элчиси сешанба куни Теҳронга келди, унинг ҳамкасби ар-Риёдга келиб, етти йиллик танаффусдан кейин Кўрфаз рақиблари ўртасидаги алоқаларни тиклашди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси