close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Қирғизистонда ЛГБТ тарғиботи тақиқланди

 

 

 

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров болаларнинг ахборот хавфсизлиги тўғрисидаги қонунни имзолади, унда ноанъанавий жинсий алоқаларни тарғиб қилишни тақиқлаш ҳам ўрин олган. Бу ҳақида давлат раҳбарининг матбуот хизматида айтилди.

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров болаларнинг ахборот хавфсизлиги тўғрисидаги қонунни имзолади, унда ноанъанавий жинсий алоқаларни тарғиб қилишни тақиқлаш ҳам ўрин олган. Бу ҳақида давлат раҳбарининг матбуот хизматида айтилди.
Ҳужжатга кўра, агар маълумот оилавий ва анъанавий ижтимоий қадриятларни инкор этиш белгиларини ўз ичига олса ёки қариндошларга нисбатан ҳурматсизликни шакллантирса, болалар учун ҳам зарарли ҳисобланади.
Бундан ташқари, қонун болаларни ўз жонига қасд қилишга, гиёҳвандлик, тамаки ва спиртли ичимликларни истеъмол қилишга, қимор ўйинларида, фоҳишабозликда ёки тиланчиликда қатнашишга ундашни тақиқлайди.
Бошқа тақиқлар қаторидан "ноқонуний хатти-ҳаракатларни оқлаш", одобсиз иборалар, порнография ва одамлар ва ҳайвонларга нисбатан шафқатсизлик ўрин олган.
Ҳуқуқ ҳимоячиларининг таъкидлашича, қонун асосан Россия қонунчилигидан нусха кўчирилган, гарчи у қадар кенг қамровли бўлмаса ҳам. Аммо, биз Россиядан ташқари, ЛГБТ мафкурасини тарғиб қилиш ноқонуний бўлган жуда кўп мамлакатлар борлигини эслатамиз. Демак, Қирғизистон барибир ҳар бир мусулмон учун тушунарли бўлиши керак бўлган масалаларда Москвага эргашиши шарт эмас.

 

 

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase