close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Эрдўған сайлов натижаларини демократия байрами деб атади

28 май куни  Туркиянинг амалдаги Президенти, “Адолат ва тараққиёт” партияси етакчиси Ражаб Таййип Эрдўған Истанбулда тарафдорлари қаршисига чиқди ва сайловдаги ғалабасини эълон қилди.

28 май куни  Туркиянинг амалдаги Президенти, “Адолат ва тараққиёт” партияси етакчиси Ражаб Таййип Эрдўған Истанбулда тарафдорлари қаршисига чиқди ва сайловдаги ғалабасини эълон қилди.
Бугунги президентлик сайловларининг иккинчи босқичида кўпчилик овозни қўлга киритган Эрдўған сайлов натижаларини демократия байрами деб атади.
“Президентлик сайловларининг иккинчи босқичи якунланди. Халқимизга бизга берган демократия байрами, келгуси беш йил давомида мамлакатни бошқариш масъулиятини бизга топширгани учун миннатдорлик билдираман", деган Эрдўған.
Шунингдек, Туркия раҳбари Озарбайжон ва Ўзбекистон етакчилари уни ғалаба билан қутлаганини, хусусан, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев қўнғироқ қилиб, табриклаганида лозим бўлса Туркияга етиб боришини билдирганини айтган.
Ражаб Таййип Эрдўған Истанбулдаги митингдан сўнг Анқарага учиб кетган.
Сўнгги маълумотларга кўра, ҳозирга қадар умумий сайлов участкаларидаги 99 фоиз сайлов қутилари очилган. Унга кўра, амалдаги Президент Ражаб Таййип Эрдўған ҳозирда 52,8 фоиз овоз олган. Унинг рақиби Кемал Киличдарўғли эса 47,9 фоиз овоз тўплаган.
Эрдўған яна кейинги беш йилда, яъни 2028 йилга қадар мамлакатни бошқаради.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase