close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Наблусдаги зулм: исроилликлар яна уч мусулмонни ўлдирди

Исроил армияси душанба куни тонг саҳарда босиб олинган Ғарбий Соҳилдаги қочқинлар лагерида кенг кўламли операция ўтказди, натижада 3 нафар фаластинлик ҳалок бўлди, 6 нафари яраланди.

Исроил армияси душанба куни тонг саҳарда босиб олинган Ғарбий Соҳилдаги қочқинлар лагерида кенг кўламли операция ўтказди, натижада 3 нафар фаластинлик ҳалок бўлди, 6 нафари яраланди.

Кўп сонли исроиллик аскар булдозерлар ҳамроҳлигида Наблус шаҳри яқинидаги Балата қочқинлар лагерига бостириб кириб, зулм кўрсатди, бу эса фаластинликлар билан қуролли тўқнашувга сабаб бўлди.
Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳалок бўлганлардан 3 нафарининг шахсини маълум қилди: 32 ёшли Муҳаммад Зайтун, 30 ёшли Фатҳи Ризқ ва 24 ёшли Абдулла Абу Ҳамдан. Ярадорлардан бирининг аҳволи оғир, деди Фаластин Қизил Ярим ой жамияти.
Wafa ахборот агентлигининг хабар беришича, отишма ва кучли портлашлар лагерни ларзага келтирган, Исроил кучлари эса томларга снайперларни жойлаштирган ва ярадорларни эвакуация қилиш учун тез ёрдам машиналари ва тиббиёт ходимларининг лагерга киришига тўсқинлик қилган.
Шунингдек, исроилликлар лагердаги ўнлаб уйларга бостириб кириб, уларни тинтув қилиш чоғида таҳқирлашди.
“Аскарларнинг овозини эшитдик, шунинг учун биз уй эшигини ёпдик ва хоналарга ўтирдик. Икки дақиқа ичида улар эшикни бузиб ташлашди ва 50 га яқин аскар уйимизга бостириб киришди”, - дейди Умму Али Авайс.
“Улар бизни қимирлашимизга рухсат бермадилар, қўйлардек муомала қилишди. Бизни хоналардан бирига жойлаштиришди, кейин ошхонага олиб кетишди. Қўрқувдан юрагим тўхтаб қолганини ҳис қилдим”.
Уй эгаларига ҳужумлар уюштирилган, аёллар ва болаларни қўрқитишдан сўнг олти фаластинлик ҳибсга олинган ва ҳарбий машиналарга кишанланган.
Жорий йилда Ғарбий Соҳилда Исроил қўшинлари томонидан камида 117 нафар фаластинлик, Ғазода эса яна 34 нафар фаластинлик ҳалок бўлди. Худди шу даврда жами 18 нафар исроиллик фаластинликлар томонидан ўлдирилган.
“Бугун тунда Балата қочқинлар лагерида содир бўлган воқеа ҳақиқий қирғин ва Исроил фаластинликларга қарши эълон қилган умумий урушнинг давомидир”, деди Фаластин президенти матбуот котиби Набил Абу Рудейн.
Маҳаллий хабарларга кўра, Исроил қўшинлари Абу Шаллол оиласининг уйини қўшни оилаларга хабар бермасдан вайрон қилган, яқин атрофдаги уйларга моддий зарар етказган ва икки киши, жумладан бир ёш қиз яраланган.
Исроил аскарлари тез ёрдам машиналарининг лагерга киришига тўсқинлик қилиб, тиббий гуруҳларни ярадорларга етиб бориш учун узоқроқ муқобил йўлдан боришга мажбур қилди.
Қизил Ярим Ой жамиятига келиб тушган қўнғироқларнинг кўплиги сабабли тез ёрдам бригадалари энди кута олмадилар ва ўз хавф-хатарлари билан киришга мажбур бўлдилар, битта тез ёрдам машинаси Исроил томонидан ўққа тутилди.
Тиббий гуруҳ шифохонага кетаётганда яна бир йигитни қутқаришга ҳаракат қилган, бироқ йўлак яна тўсилган ва эркак олган жароҳатларидан вафот этган.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase