Исроил парламенти (Кнессет) босиб олинган Қуддусда Фаластин миллий байроғини кўтаришни жиноий жавобгарликка тортувчи қонун лойиҳасини маъқуллади, деб ёзади “ Islamnews”.
Ҳужжатга кўра, Фаластин байроғидан фойдаланган ҳолда уч нафардан ортиқ фаластинликларнинг ҳар қандай йиғилиши ноқонуний ҳаракат сифатида баҳоланади.
Овоз бериш Исроилнинг кенг кўламли “байроқ марши” (“байроқ рақси”) арафасида бўлиб ўтди, унинг давомида минглаб яҳудий келгиндилар Исроил байроқлари билан Ислом зиёратгоҳи жойлашган Эски шаҳарга олиб борувчи Дамашқ дарвозасида рақсга тушишди. У ерда Ал-Ақсо масжиди жойлашган.
Қоидага кўра, акция ирқчилик мазмунидаги Фаластинга қарши ҳайқириқлар ва фаластинликларга ҳужумлар билан бирга келади. 18-май, пайшанба куни исроиллик экстремистик ўнг қанот гуруҳлари ижтимоий тармоқлар орқали Ал-Ақсога кенг кўламли ҳужум уюштиришга чақиришди. Радикаллар ўз хабарларида зиёратгоҳга бостириб киришга ўзларининг беш минг тарафдорларини жалб этиш режаларини эълон қилишган.
ОАВ хабарларига кўра, провокацион маршда камида тўртта Исроил вазирлари - Миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен Гвир, молия вазири Безалел Смотрич, транспорт вазири Мири Регев ва Негев тараққиёти вазири Исаак Вассерлов қатнашмоқчи экан.
Исроил Фаластин байроғини Фаластинда кўтаришни жиниоятга тенглаштирди
Исроил парламенти (Кнессет) босиб олинган Қуддусда Фаластин миллий байроғини кўтаришни жиноий жавобгарликка тортувчи қонун лойиҳасини маъқуллади, деб ёзади “ Islamnews”.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси