Арманистон Хавфсизлик кенгаши котиби Армен Григорян мамлакат Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотидан чиқиш имкониятини кўриб чиқаётганини айтди.
Бу ҳақда у “Новая газета”га берган интервюсида маълум қилди.
“Тўғриси, ҳа, шундай муҳокамалар бўлди, бу табиий реаксия”, — деди у журналистнинг саволига жавоб берар экан.
Григоряннинг таъкидлашича, Россия қурол-яроғ етказиб бермаяпти, бу нафақат буюртма қилинган, балки Ереван томонидан пуллари ҳам тўланган эди.
Бундан ташқари, Арманистон КХШТдан “ўтган йилнинг сентабр ойида Озарбайжоннинг Арманистон ҳудудига тўғридан-тўғри тажовузи пайтида иш олиб боришини” кутган, аммо бу иш бермаган.
Журналистнинг Арманистон доимий равишда сиёсий йўналишини ўзгартираётгани ҳақидаги гапига Григорян “сўнгги йилларда дунёда, хусусан, минтақамизда хавфсизлик архитектураси тубдан ўзгарди”, деб жавоб берди.
"Шартномавий мажбуриятларга риоя қилинмаяпти. Бизнинг бутун хавфсизлик консепциямиз шу асосда қурилган, бироқ ҳозирча янгиси йўқ. Бу инқироз", - деди у.
Арманистонда КХШТдан (ОДКБ) чиқиш имконияти муҳокама қилинди - Хавфсизлик кенгаши котиби
Арманистон Хавфсизлик кенгаши котиби Армен Григорян мамлакат Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотидан чиқиш имкониятини кўриб чиқаётганини айтди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси
- АҚШнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашида Ғазо бўйича резолюцияга вето қўйиши
- Россиянинг сўнгги 30 йилдаги урушлари