Хитой Табиий ресурслар вазирлиги хариталар топонимияси бўйича янги қоидаларни эълон қилди. Узоқ Шарқ шаҳарларининг русча номлари ўрнига улар энди хитой тилида пайдо бўлади. Бу ҳудудлар, Хитойга кўра, Россия томонидан 19-аср охири ва 20-аср бошларида "босиб олинган" («АиФ-Приморье»дан иқтибос).
"Янги директивага кўра, Владивосток яна Хаишенвай (Трепанг кўрфази), Хабаровск Боли, Сахалин ороли эса Куедао деб номланади.
Шуни таъкидлаш керакки, рўйхатда хитойча номларни олган Россиянинг 8 та шаҳри ва ҳудуди мавжуд. Улар орасида: Уссурийск ("Шуанчензи"), Благовешченск ("Ҳайланпао"), Нерчинск ("Нибучу"), Николаевск-на-Амуре ("Мяоцзе"), Становой тизмаси («Вайсин аньлин»)".
Энди барча мактаб дарсликларида бу шаҳарлар хитойча номлар билан аталиб, бу ҳудудлар Хитойга тегишли эканлиги таъкидланади.
Москва билан алоқалар мустаҳкамланиб бораётган бир пайтда Пекин карталар қоидаларини ўзгартирганлиги ажабланарли.
Айни пайтда, Ташқи ишлар вазирлигининг Владивостокдаги Россия ваколатхонаси Россия Федерациясида топонимларга хитойча ном қўшишда ҳеч қандай муаммо кўрмаётганини маълум қилиб, бундай қоида аввал ҳам амалда бўлганини таъкидлади. Уларнинг сўзларига кўра, янги қоидаларга кўра, энди хариталарда асосий ном кўрсатилган ва қавс ичида хитойлар учун тушунтирилган.
Хитой Россиянинг Узоқ Шарқ шаҳарлари номини расман хитойчага ўзгартирди
Хитой Табиий ресурслар вазирлиги хариталар топонимияси бўйича янги қоидаларни эълон қилди. Узоқ Шарқ шаҳарларининг русча номлари ўрнига улар энди хитой тилида пайдо бўлади. Бу ҳудудлар, Хитойга кўра, Россия томонидан 19-аср охири ва 20-аср бошларида "босиб олинган" («АиФ-Приморье»дан иқтибос).
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси
- АҚШнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашида Ғазо бўйича резолюцияга вето қўйиши
- Россиянинг сўнгги 30 йилдаги урушлари