3 март куни Туркия мухолифатидаги "Яхши партия" етакчиси Мерал Акшенер мухолифат коалициясидан чиқишини маълум қилди, деб хабар бермоқда "ал-Жазира".
У Республика Халқ партияси етакчиси Камол Киличдороғлуни мамлакатнинг амалдаги раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўғанга қарши бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида ягона мухолифат номзоди сифатида кўрсатиш таклифини рад этишини таъкидлади.
"Киличдороғлуни танлаш Туркиянинг жамоат манфаатларига зид бўлган "майда ҳисоб-китоблар" натижасидир", - деди Акшенер.
Можаро пайшанба куни бўлиб ўтган йиғилишда беш партиянинг Республика Халқ партияси етакчиси Камол Киличдороғлу номзодини таклиф қилгани, "Яхши партия" эса Истарбул ва Анқара мэрлари номзодларини муҳокама қилиш ниятида бўлганлиги сабабли юзага келган.
Туркия бирлашган мухолифатида иккига бўлиниш рўй берди - Мерал Акшенер
3 март куни Туркия мухолифатидаги "Яхши партия" етакчиси Мерал Акшенер мухолифат коалициясидан чиқишини маълум қилди, деб хабар бермоқда "ал-Жазира".
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси