Бундан ташқари, Россиянинг миллиондан ортиқ аҳолиси жанг қилмаслик учун ўз мамлакатларини ташлаб қочган.
АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкенга кўра, Россиянинг Украинага қарши урушда ҳалок бўлган ва яраланган аскарлари сони 200 минг нафарни ташкил қилди.
Бу ҳақда сиёсатчи Мюнхен хавфсизлик конференцияси чоғида маълум қилди, деб ёзади Bild.
“Америкаликларнинг манбаларига кўра, Украина билан урушда 200 минг россиялик ҳалок бўлган ва яраланган”, - дейди Блинкен.
У, шунингдек, Россиянинг миллиондан ортиқ аҳолиси уруш қатнашчиси бўлишни истамай, ўз ҳудудини тарк этганига эътибор қаратди.
АҚШ Давлат котибининг қўшимча қилишича, ўтган йил давомида минглаб компаниялар обрўларига путур етишидан қўрқиб, Россиядаги бизнесини музлатиб қўйган.
"Қаранг, Путин ўз мамлакатига нима қилди!" Блинкен конференция иштирокчиларига мурожаатида буни алоҳида таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, Украина Қуролли кучлари Бош штаби маълумотларига кўра, 18-феврал ҳолатига кўра, Россиянинг Украинага қарши урушдаги йўқотишлари 142270 нафар жангчини ташкил қилади. Шундай қилиб, биргина сўнгги 24 соат ичида фронтда 1010 нафар босқинчи йўқ қилинди.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ Давлат котиби ўринбосари Виктория Нуланд ҳам урушда 200 минг россиялик яралангани ва ҳалок бўлганини бир кун аввал маълум қилган эди. Шунингдек, у Россия Федерациясининг ҳарбий техникда катта йўқотишлари ҳақида маълумот берди.
Шу билан бирга, Россия оммавий ахборот воситалари феврал ойи бошидан буён урушда тасдиқланган ўлдирилган россияликлар сони кескин. яъни беш бараварга ошганини ҳисоблаб чиқди.
Блинкен: 200 минг россиялик босқинчи қириб ташланди
Бундан ташқари, Россиянинг миллиондан ортиқ аҳолиси жанг қилмаслик учун ўз мамлакатларини ташлаб қочган.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси