Россия Украинага қарши урушда мағлуб бўлди, дейди америкалик генерал Марк Милли. АҚШ штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раҳбари генерал Марк Милли Россиянинг Украинага қарши урушда мағлубиятга учраганини эълон қилди. У буни 14 февраль, сешанба куни Раммштейн учрашуви натижаларидан кейин айтди.
Миллининг муҳим нутқидан парча Украина 365 Telegram каналида мавжуд.
"10 кундан кейин Россия кенг кўламли можаро бошлаганига бир йил бўлади. Путин Украинани осон ўлжа, жазосиз қолади деб ўйлаган. У хато қилган. Украина эркин ва мустақиллигича қолмоқда. НАТО ва коалиция ҳеч қачон бунчалик кучли бўлмаган. Россия жаҳон миқёсида сургунда", деди генерал.
Милли аниқлик киритишича, бу урушда Россиянинг мағлубиятга учраши аллақачон аён. Бу стратегик, операцион ва тактик даражаларда содир бўлди. Аммо шунга қарамай, руслар жанг майдонида катта йўқотишларга дучор бўлиб, ўзларининг тажовузини давом эттирмоқдалар.
Қўшма қўмита раҳбари ўз нутқида Украина халқининг жасорати ва матонатини қайд этиб, бу дунёни руҳлантирганини таъкидлади. Генерал Қўшма Штатлар Украинани курашда ва унинг ҳудудларини озод қилишда ёрдам беришда давом этишига ваъда берди. У артиллерия, зирҳли машиналар, ўқ-дорилар ва ғалаба учун зарур бўлган барча нарсаларни етказиб беришни эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, иттифоқчи давлатларнинг 50 га яқин мудофаа вазирлари иштирок этган Украина мудофаа масалалари бўйича Рамштейн контакт гуруҳининг бугунги йиғилиши дастлабки натижалари аллақачон эълон қилинган. Киевга танклар, артиллерия ва ҳаво мудофаа тизимларининг оммавий етказиб берилиши эълон қилинди. Маълумки, учрашув чоғида улар, жумладан, Украинани Ғарб ҳарбий авиацияси билан таъминлаш масаласини муҳокама қилган. Бироқ бу борадаги аниқ қарорлар эълон қилинмаган.
"Россия аллақачон стратегик, оператив ва тактик жиҳатдан ютқазиб бўлди" – АҚШ генерали Милли "Раммштейн" дан кейин шундай деди
Россия Украинага қарши урушда мағлуб бўлди, дейди америкалик генерал Марк Милли.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Мессининг татуировкалари ва бу қабоҳатлар маъноси
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива