Янги йилни нишонлашда ҳеч қандай диний тақиқ йўқ, одамлар байрамларда бир-бирларини хурсанд қилишлари керак. Бу ҳақда Россия мусулмонлари диний идораси раиси, Россия муфтийлар кенгаши раиси муфтий Равил Гайнутдин РИА Новостига маълум қилди.
“Муфтий, диний арбоб ва мамлакат фуқароси сифатида айтишим мумкинки, биз яқинлар ва дўстларни хурсанд қилишимиз керак. Шунинг учун мен ҳамюртларимни биз амалда яшаётган Григориан тақвимига кўра Янги йил билан табриклайман. Инсонлар бир-бирларига, айниқса болаларга совға улашишда қандайдир тақиқни кўрмаяпман”, - дейди муфтий.
Диний арбобнинг сўзларига кўра, ислом динига эътиқод қилувчилар мусулмон тақвимига амал қилишлари билан ажралиб туради, бироқ улар ўз давлатларида Григориан тақвимини ҳам ҳисобга олади.
"Бунда мураккаб нарса йўқ. Мусулмонларнинг янги йили келганда, дин талаб қилганидек, Қуръон ўқиймиз, Григориан Янги йили келганда эса бир-биримизга совғалар берамиз", - дея хулоса қилди муфтий.
Янги йилни нишонлашда ҳеч қандай диний тақиқ йўқ – Россия муфтийси
Муфтий Равил Гайнутдин: Инсонлар бир-бирларига, айниқса болаларга совға улашишда қандайдир тақиқни кўрмаяпман.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси