Сиёсатшунос Борис Тизенгаузеннинг айтишича, Хитой Россиянинг ўнта Қрим катталикдаги бир қисмини 49 йилга ижарага олган ва қайтармоқчи эмас. У ерда хитойликлар аллақачон ўрмонни қулатиб, фойдали қазилмаларни қазиб олишмоқда, дея унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда unian.net.
"Хитой етакчиси Си Цзинпин ядро қуролидан фойдаланиш ва ҳатто таҳдид қилиш мумкин эмаслигини аниқ айтди ва айнан у буни айтганидан кейин Россия Федерациясида ҳамма учун микрофонлар бураб қўйилди. Хитой раҳбари муҳим роль ўйнади, чунки Европа давлатлари раҳбарлари Путин билан гаплашгандан сўнг, бу уни кўпроқ ғазаблантирди, агар буни у аллақачон вассали бўлган Хитой раҳбари айтган бўлса, унда итоати қилиш керак", - дейди сиёсатшунос.
У Си Цзинпиннинг Путинга таъсирининг сири нимада ва нима учун унга бўйсунаётганини тушунтириб берди.
"Хитой ва Ҳиндистон аслида Европа Иттифоқ харид қилмай қўйган энергия ресурсларини катта миқдорда сотиб олиш орқали ҳали ҳам Путин бюджетини тўлдиришда давом этаётган икки давлатдир. Россия Хитойга ҳудудларни ижарага берди: у ерда Хитой томонидан 49 йилга ижарага олинган ҳудудларга бир нечта Қрим тўғри келади. Хитой нафақат ижарага олиб, нималардир ўстиради, у аллақачон ўрмонларни кесиб, фойдали қазилмаларни қазиб оляпти. Хитой ўнта Қримга тенг майдонни ижарага олди ва кейинчалик уларни қайтариб бериши даргумон. Агар Хитой санк2ияларга қўшилса, Россия иқтисодиёти бир йил ичида букилиб, пачоғи чиқади", — деди Тизенхаузен.
Экспертнинг айтишича, Путин Хитойдан сиёсий бошпана сўраган.
"Чунки, биринчидан, у ердан экстрадиция қилишмайди, фақат Хитой дунёдаги икки етакчиларидан бири сифатида унга бундай кафолатлар бериши мумкин. Путин бутунлай иқтисодий, сиёсий ва эҳтимол аллақачон руҳий жиҳатдан Хитойга қарам. Хитой эса Путиндан фақат ўз манфаатларига эришиш, уни ҳаракатга келтириш ва ўзига суриш учун «фишка» сифатида фойдаланади, бунга Қўшма Штатлар муносабат билдиради", дея қўшимча қилди сиёсатшунос.
Сиёсатшунос: Хитой Путиндан «фишка» сифатида фойдаланади
Пекин бир йил ичида Россия иқтисодини "буклаб қўяди".
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Малайзияда Starbucks катта зарар кўрмоқда
- Давлат Думаси Путинга россияликларнинг омонатларини музлатиш ҳуқуқини берадиган қонунни қабул қилган
- Туркия Россиянинг Одесса ва Николаевни босиб олишига тўсқинлик қилди: Украина элчисининг баёноти
- Ўзбек жиноий гуруҳи БААда яҳудийлар рухонийсини ўлдириб Туркияга қочган
- Глобал онг ва Нетаньяхунинг ҳарбий жиноятларини тасдиқлаш