Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси Россия Федерацияси томонидан бошланган уруш натижасида Украинага етказилган зарарлар реестрини яратиш ва товон тўлаш тўғрисида резолюция қабул қилди.
The Washington Post нашрининг ёзишича, резолюцияни 94 давлат қўллаб-қувватлаган. Яна 73 давлат бетараф қолди.
Шу билан бирга, 13 давлат резолюцияни қўллаб-қувватламади. Улар орасида: Беларусь, Марказий Африка Республикаси, Хитой, Куба, Шимолий Корея, Эритрея, Эфиопия, Эрон, Мали, Никарагуа, Россия Федерацияси, Сурия ва Зимбабве.
Қайд этилишича, резолюцияни қўллаб-қувватлаган БМТ давлатлари "Россия Федерацияси Украинада ёки Украинага қарши халқаро ҳуқуқнинг ҳар қандай бузилиши, жумладан, БМТ Уставини бузган ҳолда амалга оширган тажовузлари учун жавобгарликка тортилиши шарт, халқаро гуманитар ҳуқуқни ва халқаро инсон ҳуқуқлари ҳуқуқини бузганлиги ва у ўзининг халқаро ҳуқуққа зид ҳаракатларининг ҳуқуқий оқибатларини, шу жумладан зарарни қоплашни, хусусан, бундай ҳаракатлар натижасида етказилган ҳар қандай зарарни қоплаши керак", деб эътироф этилган.
Бундан ташқари, ушбу қўллаб-қувватлаш билан улар Украина билан ҳамкорликда "Россия Федерациясининг Украинадаги ёки Украинага қарши халқаро ноқонуний хатти-ҳаракатлари натижасида етказилган зарар, йўқотиш ёки зарарни қоплашнинг халқаро механизмини яратиш зарур" лигини тан олишади.
2022 йил 2 март куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси Россия Федерациясини Украинага қарши ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга ва барча рус қўшинларини Украина ҳудудидан, жумладан Қрим ва Донбассдан олиб чиқиб кетишга чақирувчи "Украинага қарши тажовуз" резолюциясини қўллаб-қувватлади.
12 октябрь куни Бош Ассамблея Россиянинг бу жараёнга тўсқинлик қилишга уринишларига қарамай, Украинанинг ҳудудий яхлитлигига оид резолюцияни қабул қилди.
2022 йил 3 ноябрь куни БМТ Хавфсизлик кенгаши кўпчилик овоз билан Россия томонидан Украинадаги "ҳарбий биологик лабораториялар" бўйича таклиф қилинган резолюцияни қўллаб-қувватламади.
Шу билан бирга, 5 ноябр куни Россия тажовузкор давлатнинг ўзи БМТга таклиф қилган резолюцияга овоз берди. Унда у ўзини қоралади.
БМТ Бош Ассамблеяси Украинага Россиядан репарация (товон пули) тўлаш бўйича резолюцияни қабул қилди
Резолюцияни 94 давлат қўллаб-қувватлади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Малайзияда Starbucks катта зарар кўрмоқда
- Давлат Думаси Путинга россияликларнинг омонатларини музлатиш ҳуқуқини берадиган қонунни қабул қилган
- Туркия Россиянинг Одесса ва Николаевни босиб олишига тўсқинлик қилди: Украина элчисининг баёноти
- Ўзбек жиноий гуруҳи БААда яҳудийлар рухонийсини ўлдириб Туркияга қочган
- Глобал онг ва Нетаньяхунинг ҳарбий жиноятларини тасдиқлаш