close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Украина NASAMS ЗРК ва Aspide қўлга киритди: улар ҳақида нималар маълум

Бу қуроллар Украина армиясини сезиларли даражада мустаҳкамлайди ва осмонини хавфсизроқ қилади.

Норвегиянинг NASAMS кўчма зенит-ракета тизими ва Aspide бошқариладиган ракеталари аллақачон Украинага етиб келди. Бу ҳақида Украина мудофаа вазири Алексей Резников Твиттерда маълум қилди, деб ёзади "Апостроф".
- Қаранг, ким келди! NASAMS зенит-ракета тизими ва Aspide Украинага етиб келди. Ушбу қуроллар Украина армиясини сезиларли даражада кучайтиради ва осмонимизни хавфсизроқ қилади. Биз бизга ҳужум қилаётган душман нищонларини уриб туширшида давом этамиз. Ҳамкорларимиз: Норвегия, Испания ва АҚШ га раҳмат, - деб ёзди Украина Мудофаа вазирлиги раҳбари.
Вашингтондаги Оқ уйни ҳимоя қилувчи Норвегиянинг NASAMS ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими учувчисиз учиш аппаратлари, қирувчи самолётлар ва баллистик ракеталарни 85% аниқлик билан уриб тушира олади.
Мобил ҳаво мудофаа тизимининг ишлаш масофаси 20 км дан 100 км гача. Учириш мосламаларининг ўзлари радар билан бирга назорат нуқтасидан 20 км узоқликда жойлашган бўлиши мумкин. Комплексни бошқариш узоқ масофали зенит-ракета тизимлари, шу жумладан Patriot билан бирлаштирилиши мумкин.
Битта NASAMS учириш қурилмаси олтита ракетага эга ва тахминан 65 млн долар туради.
Умуман олганда, Қўшма Штатлар Украинага саккизта NASAMS қурилмаси ва унга ўқ-дориларини топширишга рози бўлди.
Aspide – Италиянинг Selenia фирмаси томонидан ишлаб чиқилган ўрта масофали бошқариладиган ҳаво ракеталари оиласи вакили.
Оилага «ҳаво-ҳаво» ракеталари ва бошқариладиган зенит-ракеталари киради. Ракета конструкцияси Американинг RIM-7E Sea Sparrow ракетасига асосланган. Масофа: 35 км.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Пентагон Украинага 400 млн долларлик янги қурол пакети топширилишини маълум қилган эди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase