close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

АҚШда Конгрессга оралиқ сайловлар бошланди

Вакиллар палатасидаги барча 435 ўрин ва Сенатдаги юз ўриндан 35 тасининг тақдири ҳал қилинмоқда. Сўровларга кўра, АҚШ президенти Джо Байденнинг демократлари жиддий мағлубиятга учради.

АҚШда 8 ноябрь, сешанба куни Конгрессга оралиқ сайловлар бошланди. АҚШ президенти Джо Байденнинг демократлари мамлакат қонун чиқарувчи органининг ҳар икки палатасидаги кўпчилик ўринни йўқотиш хавфи остида. Сўровларга кўра, собиқ президент Дональд Трамп бошчилигидаги республикачилар Вакиллар палатаси устидан назоратни қайта қўлга киритиш ва Сенатда кўпчиликни қўлга киритиш учун яхши имкониятга эга.
Оралиқ сайловлар Вакиллар палатасидаги барча 435 ўрин ва Сенатдаги 100 ўриндан 35 таси тақдирини ҳал қилади. Иккала палатадаги кўпчилик ўриннинг йўқотилиши Байденнинг мамлакат бошқарувини жиддий равишда мураккаблаштиради, чунки республикачилар унинг Конгрессдаги кун тартибини бутунлай тўсиб қўйишлари мумкин.
Жорий оралиқ сайловлар натижалари Трампнинг 2024 йилда АҚШ президенти лавозимига қайта сайланишга уриниши ёки йўқлигини ҳал қилишда катта роль ўйнаши мумкин. 76 ёшли Трамп республикачиларнинг муваффақиятидан фойдаланиб, бўлажак президентлик сайловларида ўз номзодини эълон қилиши мумкин, дейди кузатувчилар.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase