close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Украинага бостириб кириш НАТО-Россия пактини бекор қилди - Польша президентининг маслаҳатчиси

Польша президенти ҳузуридаги Халқаро сиёсат бюроси раҳбари Якуб Кумочнинг айтишича, Россия Украинага қарши тажовузкорлиги билан 1997 йилда имзоланган НАТО-Россия Асосий ҳужжатини бекор қилди, Варшава эса НАТО ядро қуроли дастурида иштирок этишдан манфаатдор.

"Европейская правда" нашрининг ёзишича, Кумохнинг сўзларини PAP келтирган.
У АҚШ Давлат департаментининг Вашингтон 1997 йилдан кейин НАТОга қўшилган ҳеч бир давлат ҳудудида ядро қуролини жойлаштиришни режалаштирмагани ҳақидаги баёнотига изоҳ берди.
"Бу баёнот 1997 йилга ишора қилаётгани ачинарли. 1997 йилда НАТО ва Россия ўртасида шартнома имзоланган эди, унга кўра Шарқий Европада НАТОнинг қўшимча доимий кучлари жойлаштирилмаслиги керак", - деди Кумоҳ.
"Биз бу ҳужжатни ўлик деб ҳисоблаймиз ва президент (Польша президенти Анжей Дуда) бу ҳақида НАТО саммитида гапирди, Россия Украинага қарши тажовузкорлиги билан уни бекор қилди. Биз НАТО кучларини Рольша ҳудудига жойлаштиришдан ва Nuclear Sharing дастурида иштирок этишдан ниҳоятда манфаатдормиз", деди Польша президентининг маслаҳатчиси.
Nuclear Sharing - НАТО дастури бўлиб, Альянснинг ядровий тўхтатиб туриш сиёсатининг бир қисми ҳисобланади, ўз ядро қуролига эга бўлмаган аъзо давлатларни ядро каллаклари билан таъминлашга рухсат беради. 2009 йилдан буён дастур доирасида Бельгия, Германия, Италия, Нидерландия, Германия ва Туркияда АҚШ ядро қуроли жойлаштирилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Польша президенти Анжей Дуда мамлакат Россиядан келаётган таҳдидларга қарши туриш учун Nuclear Sharing дастурида иштирок этиш бўйича АҚШ билан музокаралар олиб бораётганини маълум қилганди.
1997 йилда қабул қилинган НАТО-Россия Асосий ҳужжати Альянснинг Москва билан ҳамкорлигига асос солди. Шунга кўра, 2010 йилда НАТОнинг Стратегик концепцияси Россия Федерациясини ҳамкор деб эълон қилди.
Ушбу ҳужжат Қримнинг аннексия қилиниши ва 2014 йилда Донбасда уруш бошланганидан кейин ҳам ўз фаолиятини давом эттирди. 24 февралдаги кенг кўламли босқиндан сўнг НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг ҳужжат "энди ишламаяпти" деб тан олди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase