Ҳозирда Россияда давлат ва хусусий қўшинлар ўртасида қарама-қаршиликлар мавжуд ва бир мунча вақт ўтгач, улар ресурслар учун курашда тўғридан-тўғри тўқнашиши мумкин.
Бу ҳақида россиялик социолог ва публицист Игорь Эйдман «Апостроф ТВ» эфирида гапирди.
Унинг сўзларига кўра, Евгений Пригожин ва Рамзан Қодиров Россия Мудофаа вазирлигига, аниқ генералларга қарши рейдларда бир-бирини қўллаб-қувватлайди. Айни пайтда улар вазият бўйича иттифоқчилардир.
"Иккаласи ҳам ўзлари учун Кремлдан имкон қадар кўпроқ пул ва қурол-яроғ сўриб олиш учун Мудофаа вазирлигини чиритиш фойдали. Аммо бу улар доимо иттифоқда бўлишади дегани эмас. Ҳозирда биз давлат ва хусусий армиялар ўртасидаги қарама-қаршиликларни кўряпмиз ва улар бир мунча вақт ўтгач, ресурслар учун курашда тўғридан-тўғри тўқнаш келиши мумкин", - деди у.
Социолог воқеаларнинг эҳтимолий ривожланиши ҳақида ҳам гапирди:
"Кейинчалик пригожинийлар ва қодировчилар, Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардия ўртасида тўқнаш келишлари ва улар ўртасида турли иттифоқлар тузилиши мумкинлигини истисно қилмайман. Украинага қарши бу ақлдан озган уруш Россия тарихида тез-тез содир бўлганидек, янги рус ғалаёнлари билан якунланиши мумкин. Хусусий қўшинлар эса бу нотинчликда ўз ролини ўйнаши мумкин", — деди Эйдман.
Россияда янги фитналар бошланмоқда
"Хусусий армиялар" майдонга тушмоқда.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар