Жорий йилнинг 9 ойи давомида Ўзбекистонга Россия Федерациясидан деярли 320 минг, жумладан, учинчи чоракда 189 минг нафар фуқаро кириб келган. Бу ҳақида Россиянинг "Интерфакс" агентлиги Ўзбекистон ИИВ ахборот хизматига таяниб хабар берди.
Уларнинг бир қисми Россияга қайтиб келди. Матбуот хизмати маълумотларига кўра, россияликларнинг мамлакатга енг кўп келиши июл-сентябр ойларида кузатилган – 189 175 киши. Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, январ-сентябрь ойларида Россия Федерациясидан келган сайёҳлар сони 2021 йил якунларига нисбатан 2,1 баробарга ошган ва 395,1 минг кишини ташкил қилган.
Эслатиб ўтамиз, 21 сентябрь куни Путин "қисман сафарбарлик"ни эълон қилган эди. Хабар қилинишича, Россия 300 минг захирасини чақиришни режалаштирмоқда.
Октябрь ойи бошида Қозоғистон 21 сентябрдан буён 200 мингдан ортиқ россиялик мамлакатга кирганини эълон қилди.
Биргина июл ойидан бери Россиядан Ўзбекистонга деярли 200 минг россиялик келган
Мамлакатга русларнинг энг катта оқими июль-сентябр ойларида кузатилди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси