Туркий давлатлар ташкилотига (ТДТ) аъзо Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Ўзбекистон ягона алифбо яратиш масаласини муҳокама қилмоқда. Туркиянинг Бурса шаҳрида бўлиб ўтган Турк дунёси умумий алифбоси бўйича семинарда бунинг учун махсус комиссия тузилган, деб хабар бермоқда Anadolu агентлиги. Семинарда туркий давлатлар олимлари ўз мамлакатларида кечган алифбо ва тилга оид тарихий жараёнлари ҳақида маълумот бердилар.
Комиссия таркибига туркий давлатларда тил сиёсати билан шуғулланувчи ҳар бир расмий органдан икки нафар аъзо киради. Қирғизистонда ягона алифбо яратиш бўйича комиссиянинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади. Шундан сўнг мутахассислар ТДТ Оқсоқоллар кенгашига ягона алифбо бўйича ҳисобот тақдим этади. Аниқ саналар белгиланмаган.
Туркий давлатлар ташкилоти 2009 йилда тузилган. 2021 йилнинг 12 ноябрига қадар у “Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши” деб номланган. Унинг мақсади туркий тилли давлатларнинг сиёсат, иқтисодиёт, фан, таълим, транспорт ва туризм соҳаларида ўзаро ҳамкорлигини кенгайтиришдан иборат. Ташкилотда доимий аъзолардан ташқари кузатувчи давлатлар Венгрия ва Туркманистон ҳам иштирок этади. ТДТ БМТ, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, ЕХҲТ, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа халқаро ташаббуслар билан ҳамкорлик қилади.
"Бугун туркий дунё тарихда бўлгани каби глобал геосиёсатнинг марказига айланди. Бизнинг Шарқ ва Ғарб, Шимол ва Жанубни энергия, савдо ва траснпорт йўллари бўйлаб боғловчи муҳим позициямиз бор", — деди Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли 17 октябрь куни ТДТга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг навбатдан ташқари йиғилишида. Йиғилиш иштирокчилари аъзо давлатларнинг транспорт-коммуникация инфратузилмаларини интеграциялашувини тезлаштиришга келишиб олдилар.
Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон ягона алифбога ўтиш ҳақида ўйламоқда
Қирғизистонда ягона алифбо яратиш бўйича комиссиянинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди