Эроннинг элита ҳарбий-сиёсий тузилмаси бўлмиш Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) икки давлат ўртасидаги кескинлик фонида Озарбайжон билан чегара яқинида ҳарбий машғулотлар ўтказишни бошлади. Эрон оммавий ахборот воситалари ИИҚК жангчилари Эрон-Озарбайжон чегараси бўйлаб оқиб ўтадиган Арас дарёсини қандай кечиб ўтаётгани акс эттирилган видеоларни чоп этмоқда.
Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, Эрон раҳбариятининг режаларига кўра, давом этаётган машғулотлар Озарбайжонга бостириб киришдан "қўрқитиш акти"га айланиши керак.
Эрон давлат матбуоти, ўз навбатида, душанба куни бошланган маневрлар олдиндан тайёрланган режа асосида амалга оширилаётганини даъво қилмоқда. Машқлар, хусусан, кўплаб озарбайжонлар яшайдиган Ардабил ва Шарқий Озарбайжон вилоятларида ўтказилмоқда. Эроннинг Озарбайжондаги элчихонаси Боку маневрлар ҳақида олдиндан огоҳлантирилганига ишонтирмоқда.
Нашр этилган кадрларда Эрон ҳарбийлари дарёни кечиб ўтиш учун понтон ўтиш жойларини қандай ўрнатаётганини кўриш мумкин.
"ИИҚК Озарбайжон билан чегарадан оқиб ўтувчи Аракс дарёсидан ўтиш учун ҳарбий машғулотлар ўтказмоқда. Бу очиқдан-очиқ қўрқитиш, Озарбайжонга бостириб киришни машқ қилиш амалиёти", - дейди экспертлар.
Бунда таҳлилчиларнинг ишончи комилки, Озарбайжонга бостириб кириш ғояси Эрон учун катта муаммоларни юзага келтириши мумкин. Уруш бўлса, Теҳрон Исроилнинг ҳар хил ракеталари, реактив снарядлари, камикадзелари, шунингдек, Туркиянинг Bayraktar TB2 ва Akıncı зарба берувчи дронларига дуч келади.
Эрон уруш билан қўрқитиб, Озарбайжон чегарасига қўшинларини олиб чиқди
Эрон ҳарбийлари Озарбайжон чегарасидан оқиб ўтувчи Арас дарёсидан кечиб ўтмоқда.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Давлат Думаси Путинга россияликларнинг омонатларини музлатиш ҳуқуқини берадиган қонунни қабул қилган
- Туркия Россиянинг Одесса ва Николаевни босиб олишига тўсқинлик қилди: Украина элчисининг баёноти
- Ўзбек жиноий гуруҳи БААда яҳудийлар рухонийсини ўлдириб Туркияга қочган
- Глобал онг ва Нетаньяхунинг ҳарбий жиноятларини тасдиқлаш
- Будапешт меморандуми