close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Муллани мақтамаган 16 ёшли Асра Панаҳий уриб ўлдирилди

Эронлик 16 ёшли Асра Панаҳий ўз мактабида амалдаги ҳукуматни мадҳ этувчи қўшиқ куйлашдан бош тортгани учун хавфсизлик кучлари томонидан калтакланганидан сўнг вафот этди. The Guardian нашрининг Эрон ўқитувчилар касаба уюшмасига таяниб ёзишича, воқеа 13 октябрь куни содир бўлган.

Iran International хабарига кўра, ўша куни полиция отряди Эроннинг норозилик намойишлари давом этаётган Ардабил шаҳридаги аёллар мактабларидан бирига келиб, талабалардан ҳукумат тарафдорлари митингида қатнашишни талаб қилган. Митинг иштирокчилари Эрон олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаийни мадҳ этувчи тарғибот қўшиғини куйлашлари керак эди.
Ўқувчи-қизлар итоат қилишдан бош тортгач, полиция қизларни шафқатсизларча калтаклай бошлади. Калтаклаш натижасида 10 нафар ўқувчи қиз касалхонага ётқизилган; кейин улардан бири Асра Панаҳий вафот этди. Бундан ташқари, калтакланганидан кейин полиция бир неча қизни ҳибсга олиб, номаълум томонга олиб кетган.
Мактаб ўқувчисининг ўлдирилишидан сўнг Ардабилда норозилик намойишлари янги куч билан авж олди. 16 октябрь куни Твиттерда эълон қилинган видеода намойишчилар полициячиларга тош отгани ва автомобил шиналарини ёқиб юборганини кўриш мумкин. "Полковник! Бугун менинг қизим, эртага эса – сеники!", дея намойишчилардан бирининг сўзларини келтиради Iran International.
Эрон ўқитувчилар касаба уюшмаси полициянинг мамлакат мактабларида ўтказган қатор рейдлари ортидан аллақачон таълим вазирини истеъфога чиқишга чақирган.
Эронда норозилик намойишлари 22 ёшли Маҳса Амини 13 сентябрь куни ҳижобда "нотўғри" кийгани учун олиб кетилган полиция бўлимида ўлимидан сўнг бошланди. Ҳокимият сиёсатига норозилик белгиси сифатида эронлик аёллар ҳижобларини намойишкорона ёқиб юборишди, ўрта мактабларнинг юқори смеф ўқувчилари эса норозилик ҳаракатлантирувчи кучларидан бирига айланди. Кўча ҳаракатларини зўрлик билан бостиришга уринишлар натижасида, турли манбаларга кўра, 215 дан 233 гача одам ҳалок бўлган, улардан 27 нафари ўсмирлардир.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase