Қирғизистондаги қатор банклар Россиянинг «Мир» банк карталарига хизмат кўрсатишни тўхтатди. Бу ҳақда 18 октябрь, сешанба куни "Озодлик" радиосининг қирғиз хизмати хабар берди
"Компаньон", "Дос Кредо Банк" ва "Бакай Банк" веб-сайтлари бундай қарор техник сабабларга кўра қабул қилинганини кўрсатмоқда. Хизматни қайта тиклаш мумкин бўлган вақт ҳақида хабар берилмаган.
Илгари бу каби чора-тадбирлар бошқа қатор давлатлар, хусусан, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркияда ҳам амалга оширилган эди. Ўзбекистонда «Мир» картасига хизмат кўрсатиш сентябрь ойи охирида, Туркиянинг энг йирик банклари Isbank ва Denizbank – бундан бир неча кун олдин тўхтатган эди, кейин бошқа турк банклари ҳам бу қарорга қўшилди.
Россиянинг Украинага ҳарбий бостириб киришидан сўнг Ғарб давлатлари Россия фуқароларини ўз мамлакати ичида халқаро карталар билан тўловларни амалга ошириш, шунингдек, хорижда Россия карталари билан тўлаш имкониятидан маҳрум қилиб, Россия банк тизимига қарши кенг кўламли санкциялар киритди.
Қирғизистон Россиянинг «Мир» карталарига хизмат кўрсатишни тўхтатди
Қирғизистондаги бир нечта банклар - "Компаньон", "Дос Кредо Банк" ва "Бакай Банк" энди техник сабабларга кўра «Мир» карталарига хизмат кўрсатмайди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар