Франция биринчи IRIS-T ҳаво мудофаа тизимини Украинага топширгандан сўнг, душман ҳаво нишонларига қарши курашиш учун Киевни янги қуроллар билан таъминлашга тайёрланмоқда. Гап айниқса ҳаводан бомбардимон қилиш ва душман учувчисиз учиш аппаратларини зарарсизлантиришда самарали бўлган қисқа масофали Crotale зенит-ракет комплекслари ҳақида бормоқда. Франция Мудофаа вазирлиги раҳбари Себастьян Лекорну режалаштирилган етказиб бериш ҳақида маълум қилди, дея хабар беради Associated Press.
Вазирнинг айтишича, француз томони ихтиёрида ушбу ҳаво мудофаа тизимларининг 12 та батареяси бор, бироқ қанча тизим Украинага берилишига аниқлик киритилмаган.
Мудофаа бошқармаси бошлиғининг сўзларига кўра, Киевга топширилган Crotale ЗРК ўрнини Франция Қуролли кучлари таркибида замонавийроқ Mamba тизимлари эгаллайди.
Украина ҳарбийларини Crotale тизимларидан фойдаланишга ўргатиш учун тахминан икки ой вақт кетади, шундан сўнг Украина бу батареяларни жойлаштира олади, дея қўшимча қилди вазир.
Crotale ЗРК ўрта, паст ва жуда паст баландликларда душман ҳаво нишонларини зарарсизлантириш учун мўлжалланган. У бошқариш марказлари, стратегик истеҳкомлар ва бошқа объектлар учун ҳаво мудофааси сифатида қўлланиши мумкин.
Франция Украинага Эроннинг камикадзе дронларини йўқ қилиш учун Crotale зенит-ракет комплексларини (ЗРК) беради
Crotale ЗРК, айниқса, учувчисиз учиш аппаратлари ронлар ва ҳаво бомбардимонларига қарши самарали.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси