close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Украина қуролли кучлари Херсонни келаси ҳафта қўлга киритиши мумкин - Financial Times

 Херсон вилоятининг босиб олинган қисмига Россия томонидан тайинланган раҳбарлар маҳаллий аҳолини "эвакуация қилиш" ҳақида эълон қилди.

Украина қуролли кучлари фронтнинг жанубий секторида қарши ҳужумни давом эттириб, кейинги ҳафтада русларни Херсондан ҳайдаб чиқариши ва Днепрнинг бутун ўнг қирғоғини озод қилиши мумкин.
Бу ҳақида Financial Times Ғарб ҳарбийларининг фронтдаги вазият таҳлилига таяниб хабар бермоқда.
Украина қўшинларининг Херсон вилоятига ҳужуми август ойининг охирида бошланган. Шу ойнинг бошида Украина Қуролли Кучлари фронтни ёриб ўтишга ва илгари Россия армияси томонидан босиб олинган ҳудудга сезиларли даражада чуқур кириб боришга муваффақ бўлди. Бугунги кунга келиб Херсон вилоятининг шимолидаги фронт вилоят марказига қараб 30 км дан ортиқ масофага силжиди. Пайшанба куни Украина армияси қўмондонлиги ушбу йўналишдаги яна бешта аҳоли пункти озод қилинганини маълум қилди.
Айни пайтда Херсон вилоятининг босиб олинган қисмига Россия томонидан тайинланган раҳбар Владимир Сальдо маҳаллий аҳолини "эвакуация қилиш"да ёрдам сўраб Россия расмийларига мурожаат қилди. Россия ҳукумати рози бўлди.
Британия разведкасига кўра, бу қарор руслар жанглар Херсоннинг ўзига ҳам тарқалишини кутишаётганидан далолат беради.
Херсон Украина ҳудудига 24 февралда бошланган кенг кўламли босқиндан кейин рус қўшинлари қўлга киритишга муваффақ бўлган Украинанинг ягона минтақавий марказидир. Сентябрь ойи охирида АҚШ оммавий ахборот воситалари Россия қўмондонлиги Россия президенти Владимир Путиндан шахсий таркибни сақлаб қолиш учун Херсонни тарк этиб, Днепрнинг нариги томонига ўтишга рухсат сўраганини ёзишган, аммо у рад жавобини берган.

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase