close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Қодиров: Чеченистон Россия манфаатларини охиригача ҳимоя қилади

Чеченистон халқи Россия манфаатларини, ўз анъаналари ва динини охиригача ҳимоя қилади. Бу ҳақида республика раҳбари Рамзан Қодиров Хонқалъа ҳарбий қисмида Чеченистон куч ишлатар бўлинмаларининг тантанали ташкил саф тортишида айтиб ўтди.

"Давлатимиз, анъаналаримиз, оилавий урф-одатларимиз, динимиз манфаатларини охиригача ҳимоя қиламиз. Ота-боболаримиз асрлар давомида одатларга мувофиқ яшадилар, Қуръонни ҳимоя қилдилар - бу бугунги кунда руҳий касал европаликлар ўзларининг шайтоний жирканчликларини бизга юклаши учун эмас", - дея республика раҳбарининг сўзларидан иқтибос келтиради РИА Новости.
У 10 000 га яқин чеченлар аллақачон фронтда жанг қилаётганини эслатди.
"Шу кунларда махсус операция зонасига қўшимча махсус полклар юборилади. Ҳар куни бизнинг инструкторларимизга ишонадиган ва «Ахмат» отрядларига қўшилишни истаган кўнгиллилар республикага келишади. Бу Ахмат-Ҳожи (Қодиров.) ва Владимир Путин орзу қилган Россия жамиятининг жипслашувидир", - дея қўшимча қилди Чеченистон раҳбари.
Унинг сўзларига кўра, Ғарб разведка хизматлари русларни Чеченистон Россиянинг бир қисми эмаслигига ишонтиришга уриниб, бузғунчи ахборот урушини олиб борган, аммо чеченлар улар россияликлар катта оиласининг ажралмас қисми эканлигини исботлаган.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase