Россияликларни Украинага қарши урушга даъват қилган Рус православ черкови (РПЧ) патриархи Кирилл Гундяев, дастлабки маълумотларга қараганда, оғир аҳволда.
Бундай маълумотлар билан бўлишган Россиянинг нуфузли «Генерал СВР» аноним телеграм-канали Кремлдаги хабардор манбаларига таянади. Ушбу маълумот ҳоирча расман тасдиқлангани йўқ.
Гундяевнинг COVID-19 коронавируси билан касаллангани 30 сентабрдаёқ маълум бўлганди. Бу ҳақида рус православ черкови хабар бериб, патриархда "тўшакда дам олиш ва изоляцияни" талаб қиладиган "аниқ аломатлар" борлигини таъкидлади.
«Генерал СВР» Россия Федерацияси диктатори Владимир Путинга рус православ черкови раҳбарининг соғлиғи кескин ёмонлашгани ҳақида хабар берилганига ишонтирмоқда. "Яқин келажакда митрополит Тихон (Жора Шевкунов) патриархга айланиши эҳтимоли катта", деб ёзади манба. Унинг сўзларига кўра, бу масала ФСБ ва Россия Хавфсизлик кенгаши томонидан фаол муҳокама қилинмоқда.
Бундан ташқари, телеграм-каналига кўра, Гундяевнинг ўлими Кремль фойдасига ўйнаши мумкин. Бу рус халқини фронтдаги муваффақиятсизликлардан чалғитади ва ҳокимиятнинг ўтишини бошлаш имконини беради. Бу жараён, манбага кўра, Путин янги йилга қадар янги бош вазир тайинлаши билан бошланади. Бу одам келажакда диктаторнинг вориси бўлиши кутилмоқда.
ОАВ: РПЧ патриархи Гундяевнинг саломатлиги кескин ёмонлашди
Унинг касаллиги ҳақида 30 сентябрда маълум бўлганди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси