close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Армия ва Путин ўртасидаги ёриқ тобора кенгайиб бормоқда

Россиялик сиёсатшунос Аббос Галлямов Лиман яқинида рус армияси мағлубиятидан кейин Кремлдаги вазиятга баҳо берди.

— Владимир Владимировичнинг яқинлашиб келаётган туғилган кунига энг ажойиб совғани эса қаҳрамон генерал Лапин тақдим этди, — деб ёзади Аббос Галлямов.
Деярли урушнинг биринчи куниданоқ - блицкриг бўлмаслиги аниқ бўлгандан сўнг - мен армия ва Путин ўртасида ёриқ бўлишини айтдим.
Путин армия унга панд берди - ўзини кучли қилиб кўрсатди, лекин кучсиз бўлиб чиқди деб ҳисоблайди - армия бунга жавобан уни чекистлари билан биргаликда вазиятни бутунлай нотўғри баҳолаганликда ва ҳарбийларни тайёргарликсиз жангга ташлаганликда айблайди: улар худди параддагидек - гуллар кутишгун - лекин юриш пайтида уларни "байрактарлар" ва узоқ масофали артиллерия билан кутиб олишди.
Қодиров ва Пригожин (армиячилар тушунчасида «Путиннинг дўстлари») томонидан рус генералларига қилинган ҳақоратлардан сўнг бу ёриқ анча кенгайди. Ҳарбийлар тўнтариш уюштириши даргумон, улар жуда тушкунликка тушган, аммо ғазаб тўпланиб боради.
Ўйлайманки, худди шу йўсинда яна бир оз давом этадиган бўлса, ядровий урушдан қўрқишнинг ҳожати қолмайди. Армия шунчаки Путиннинг уруш бошлаш ҳақидаги буйруғига амал қилмайди.
Путиннинг дўстлари энди кечирим сўрашлари керак, аммо буни қандай қилишни билишмайди.
Аммо умуман олганда, Мудофаа вазирлигини непотизмда танқид қилаётган Қодиров алоҳида тўхталиб ўтишга арзийдиган мавзу.
Ахир, гап Чеченистондаги аксарият маъмурий лавозимларни ўз қариндошлари билан тўлдирган ўша Қодиров ҳақида кетмоқда.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase