Лимандаги рус қўшинлари гуруҳининг мағлубияти ва бу шаҳарнинг руслар томонидан ташлаб кетилиши Россиянинг ҳукмрон элитасида бўлинишни кучайтирувчи воситага айланди, натижада Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ва Мудофаа вазири Сергей Шойгу ўртасида очиқ қарама-қаршилик пайдо бўлди.
Шанба куни Қодиров Россия Мудофаа вазирлигининг ҳаракатларини очиқчасига танқид қилиб, вахирликнинг россияликлар гуруҳини Лимандан олиб чиқилиши ҳақидаги баёнотига изоҳ берди, шунингдек, генерад-полковник Александр Лапинни фронтнинг ушбу секторида рус қўшинларининг мағлубияти учун жавобгар деб атади. Чеченистон раҳбари Лапинни "қобилиятсиз" деб атади ва Россия Қуролли кучлари Бош штаби бу генерални ҳимоя қилаётганини айтди.
Шу тариқа, Қодиров ўз баёноти билан нафақат Шойгуга, балки Россия Бош штаб бошлиғи Валерий Герасимовга ҳам қарши чиқди.
Қодировни дарҳол россиялик тадбиркор ва Вагнер ХҲК хўжайини Евгений Пригожин қўллаб-қувватлади.
"Қодировнинг ҳаяжонли баёноти, албатта, менинг услубимга умуман тўғри келмайди. Лекин шуни айта оламан: Рамзан, азамат, ёндиравер", - деб ёзди «Путиннинг ошпази» ижтимоий тармоқларда.
Ушбу баёнотлардан сўнг, Россиянинг ҳозирги ҳарбий раҳбариятининг тарафдорлари фаоллашди, улар Шойгу, Герасимов, Лапин ва бошқа ҳарбий раҳбарларга ҳужумларни қайтариш учун ғайрат билан ташландилар. Украинадаги жанговар ҳаракатларда иштирок етаётган "О" гуруҳи мурожаат эълон қилиб, унда "Чеченистон раҳбарининг ҳис-туйғуларга бой матни хулосалари нотўғри маълумотларга асосланган" деб таъкидланган. Хабарда айтилишича, генерад Лапин "Лиман ҳимоясига бошчилик қилмаган ва орқада ўтирмаган".
"Россия Федерациясининг амалдаги ҳарбий раҳбарияти тарафдорлари катта генераллар Шойгу, Герасимов ва Лапинга қилинган кенг кўламли ҳужумни қайтаришга ҳаракат қилмоқда. Буюк Қодиров ва Пригожинга қарши чиқишди. Z махсус операциясининг инқирози тобора кучайтирган Россия элитасидаги бўлиниш тўхтовсиз ўсиб ва кенгайиб бормоқда", — деб ёзди сиёсатшунос Станислав Белковский ўзининг телеграм-каналида Россия элитаси ичидаги оммавий ҳужумларни шарҳлар экан.
Қодиров Шойгуга қарши. Лимандаги мағлубиятдан кейин Россия элитаси бир-бирини ғажишни бошлади
Россия қўшинларининг Донецк вилоятидаги Лимандан чекиниши Россия элитаси ичида келишмовчиликларни кучайтирди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси