Йиғилишда, шунингдек, Татаристон Республикаси муфтийсининг биринчи ўринбосари Илфар ҳазрат Хасанов, Татаристон Республикаси мусулмонлари диний идораси аппарати раҳбари Ирек Арсланов, шунингдек, республикада қисман сафарбарликни ташкил этиш бўйича масъул шахслар ва бошқалар қатнашди.
Комил ҳазрат Самигуллин аскарларни жойлаштириш шароитларини кўздан кечирди, чақирилувчи мусулмонлар, жумладан, имомлар билан суҳбатлашди. Уларнинг бир қанча шариат саволларига жавоб берди ва ўз кўрсатмаларини берди. Сўнгра етакчилар бинода мусулмонлар ва бошқа дин вакиллари учун ташкил этилган идобат қилиш хоналари билан танишдилар. Бу ерда таҳорат олиш, намоз ўқиш, ёлғизлик учун шароит яратилган. Комил ҳазрат намозхонага жойлаштириш учун имомларга диний адабиётлар ва дуолар тўпламларини топширди. Бундан ташқари, Татаристондан сафарбар қилинган барча мусулмонлар дуо ёзилган чўнтак китоблари билан таъминланиши режалаштирилган.
Улар қулай шрифт ва форматда тайёрланган. Муфтий ҳазратлари босқинчилик учун сафарбарлик қилинган аскарларби учрашувда шу кунларда сафарбар қилинган Татаристон фуқароларини қўллаб-қувватлаш мақсадида пул йиғиш акцияси эълон қилингани, бу пулларга ҳалол озиқ-овқат, дори-дармон қутилари ва иссиқ ички кийим харид қилиш ва жўнатиш режалаштирилганлигини ҳам айтди. Пул йиғиш давом этмоқда. У Татаристон Республикаси диний бошқармасининг "Закот" хайрия фонди томонидан амалга оширилмоқда. АПМ РФ, «С верой в будущее» каби хайрия жамғармалари ҳам қўшилди.
Татаристон муфтийси (исмоилоғачи) Комил ҳазрат сафарбарликни фаол равишда қўллаб-қувватламоқда
Татаристон Республикаси муфтийси Комил ҳазрат Самигуллин «Казань Экспо» марказида жойлашган сафарбар қилинган Татаристон фуқароларини қабул қилиш пунктига ташриф буюрди. Бу ҳақида ТР МДИ матбуот хизмати хабар берди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси