Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг инсон ҳуқуқлари бўйича эксперти Толибон август ойида ҳокимиятга қайтганидан бери аёллар ҳуқуқлари бўйича "ҳайратланарли даражада регрессия" кузатилганини айтганидан бир кун ўтиб "Бизнинг исломий тизимимизда аёл ва эркаклар бир офисда бирга ишлаши мумкин эмас", деди у. У ишлаётган аёллар сонини айта олмади, лекин "бирорта ҳам аёл ходим ишдан бўшатилмаган"лигини таъкидлади.
Шарафнинг айтишича, баъзи аёллар "ҳафтада бир марта ўз офисларига, уларнинг кўз ўнгида имзо қўйиш учун боришади ва маошлари уйда тўланади". Бу "жинсий бўлиниш ҳали амалга оширилмаган" идораларда содир бўлмоқда, деди у ва аёллар соғлиқни сақлаш, таълим ва ички ишлар вазирликларида, улар керак бўлган жойда ишлаётганини қўшимча қилди.
Толибон БМТнинг аёлларга нисбатан камситиш ҳақидаги ҳисоботини рад этди
Толибон ҳукумати сешанба куни БМТнинг Афғонистонда аёлларнинг меҳнат ҳуқуқлари поймол этилаётгани ҳақидаги айбловларини қоралаб, мамлакат давлат секторида минглаб одамлар ишлаётганини таъкидлади. Меҳнат ва ижтимоий ишлар вазирлиги штаб бошлиғи Шарафуддин Шарафнинг AFP га айтишича, кўпчилик аёллар ишга бормаганига қарамай маош олади, чунки офислар жинсларни тўғри ажратиш учун ташкил этилмаган.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди