close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Озарбайжон ва Арманистон фаол ҳарбий ҳаракатлар бошлади: оғир артиллерия қўлланилди

Арманистон Озарбайжонни йирик ҳужумда айблади, Озарбайжон томони буни диверсияга жавоб деб атади.

13 сентябрь, сешанба куни ярим тундан кейин Озарбайжон қуролли кучлари бўлинмалари арманларнинг позицияларини артиллерия ва йирик калибрли қуроллардан интенсив ўққа тута бошлади.
"Арменпресс" агентлигининг Арманистон мудофаа вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беришича, ўққа тутилиши Горис, Сотк ва Жермук аҳоли пунктлари йўналишида амалга оширилмоқда. Қайд этилишича, Озарбайжон армияси учувчисиз учиш аппаратларидан ҳам фойдаланган.
Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Арманистон қуролли кучларининг диверсант гуруҳлари кечаси Озарбайжон армияси бўлинмалари позициялари ўртасидаги ҳудудларни миналашганини ва турли йўналишдаги таъминот йўлларини даъво қилган.
"Ушбу ҳаракатларни зудлик билан олдини олиш бўйича бўлинмаларимиз томонидан кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида жанг содир бўлди", — дейилади Озарбайжон департаменти баёнотида.
Озарбайжон Мудофаа вазирлиги ҳам ҳар икки томондан ҳам йўқотишлар борлигини қайд этган.
Озарбайжон Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, Озарбайжон армиясининг баъзи позициялари, бошпаналари ва истеҳкомлари Арманистон қуролли кучлари бўлинмалари томонидан ҳар хил турдаги қуроллардан, жумладан, миномётлардан ўққа тутилган. Натижада ҳарбий инфратузилмага зарар етказилди.
Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Арманистон қуролли кучларининг ҳаракатларини мамлакат суверенитетига ҳарбий таҳдид соладиган провокация деб атади. "Арманистон қуролли кучларининг ўт очиш нуқталарини бостириш ва ҳарбий можаро кўлами кенгайишига йўл қўймаслик учун зарур чоралар кўрилмоқда", — дейилади хабарда.
Маҳаллий телеграм-каналлари Озарбайжон армияси томонидан бир нечта ракета тизимларидан фойдаланилгани ҳақида хабар бериб, тегишли видеони эълон қилди.
Арман оммавий ахборот воситалари Озарбайжон ва Арманистон ўртасида жанговар ҳаракатлар бошланганидан сўнг Гюмридаги 102-Россия ҳарбий базаси тревога билан кўтарилганини хабар қилди.
Эслатиб ўтамиз, Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги Тоғли Қорабоғ бўйича можаро жорий йилнинг август ойи бошида яна кескинлашган эди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase