Бу ҳақида украиналик журналист Роман Цимбалюк ўзининг телеграм-каналида маълум қилди.
Унга кўра, Россия ҳарбийлари Украина Қуролли кучларига салкам 130 млн долларлик техника совға қилган.
Уларнинг орасида:
юриб турган 20 та танк (асосан Т-80) ва таъмирлашга муҳтож яна тахминан 20 та танк;
40 та енгил зирҳланган техника;
10 да артиллерия воситаси, шундан 4 та МСТА С.
«Бу ленд-лиз, болакай», — киноя қилади Цимбалюк.
Ғилдиракли техникани ҳатто санаб ҳам ўтиришмади – уларнинг сони 100 дан ортиқ, деб ёзади у ва бундан ташқари, украин ҳарбийлари «дронлар» ва ўқ-дориларни қўлга киритганини таъкидлайди. «Россияликлар учун яна бир шармандалик — буларнинг барчасини доналаб санаб бўлмайди», таъкидлайди журналист.
Ўз набатида, «Збройні Сили України. Війна з окупантами» телеграм-канали қўлга киритилган ўлжалар суратини намойиш этди, уларнинг орасида «Оса» ЗРКга ракеталар билан транспорт-юкдаш машинаси, Т-72Б3 танклари ва бир талай бошқа қуроллар.
Руслар Харьков яқинида 130 млн долларлик техникаларни ташлаб кетишди. Русча "Ленд-лиз"
Босқинчи мамлакат ҳарбийлари Украина қуролли кучлари муҳим марказни эгаллаб олган Харьков вилоятида чекиниш чоғида бутун бошли батальондан кўра кўпроқ техника қолдирди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди