«Аллоҳнинг дини ҳар бир киши учун очиқдир. Муниципалитет бизнинг ташаббусимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлади. Ўқувчилар қаттиқ ҳаракат қилмоқда, педагоглар эса, ўз томонидан, уларга ёрдам бериш учун имкон қадар ҳаракат қилмоқда», - таъкидлади маҳаллий муфтий ёрдамчиси Тугба Анатопрак.
Кар ёки эшитиш қобилияти паст бўлган ўқувчиларга исломий фанлардан беш йилдан бери сабоқ бераётган Эмине Уйе ўз ишидан олган таассуротлар билан ўртоқлашди. «Менинг талабаларим сабот билан, қадамма-қадам янги мавзуларни ўзлаштириб олмоқда. Сиз уларнинг бахтли чеҳраларини кўриш қанчалик ёқимли эканлигини тасаввур ҳам қила олмайсиз. Мен машғулотларда гўёки бошқа дунёга тушиб қолгандай бўламан, ахир биз бир тилда мулоқот қиламиз», - деди Эмине.
«Шехитлер» масжидида эркаклар учун ташкил қилинган худди шундай курсларда Аллоҳнинг Каломи ва диний фанларни ўрганишдан ташқари, ҳар жума хутба ўқилади.
Кутахя муниципалитетниниг ҳомийлик кўмагида машғулотлар якунлангач, ўтилган материали билиш бўйича мусобақалар уюштирилади. Ғолиблар Макка ва Мадинага кичик Ҳажга бепул жўнатилади.
Айни пайтда курсларда 77 нафар имконияти чекланган, лекин чексиз салоҳиятга эга ва билимга чанқоқ шахслар шуғулланмоқда.
Имо-ишоралар тилидаги Қуръон
Туркиянинг Кутахя шаҳрида Қуръон ўрганиш бўйича ғайриодатий тўгарак фаолият кўрсатади – машғулотлар имо-ишоралар тилида олиб борилади, деб хабар беради Yeni Şafak. Қуръон ўрганиш бўйича аёлларнинг «Йенидоган» курсларида бир неча йил давомида кўзи жиз ва кўр одамларни ўқитиш Брайл шрифти ёрдамида амалга оширилади. Кар ёки эшитиш қобилияти паст бўлган ўқувчилар Муқаддас Қуръонни имо-ишоралар тиллари ёрдамида ўрганиши мумкин.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси