close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Атеистлар Дания мактабларида ҳижобни тақиқлашни таклиф қилмоқда

Дания ҳукумати томонидан тузилган "Аёллар ҳуқуқлари учун кураш комиссияси" томонидан мактабларда мусулмонларнинг рўмол ўраб юришни тақиқлаш тавсия этилди, деб хабар берди 25 август куни Дания ахборот агентлиги Nyheder.TV2.

«Афсуски, биз ҳали ҳам жуда эрта, етти, саккиз, тўққиз ёшли қизларни рўмол ўраб юрганини кўряпмиз. Менимча, бу уларнинг аксарияти учун ихтиёрийми, деган саволни беришингиз керак», - деди комиссия раиси Кристина Кзиросяк Хансен Комиссия тавсияларига.
Комиссия, шунингдек, нафақат давлат мактабларида, балки хусусий мактабларда ҳам ҳижоб ўрашни тақиқлашни тавсия қилди. Комиссия раҳбарининг сўзларига кўра, мактаблардаги рўмол мусулмон қизлари ва этник даниялик қизлар ўртасида фарқ борлигини кўрсатиб, болаларни "биз" ва "улар"га ажратади.
Бошқа тавсиялар қаторида комиссия мактабларда барча диний рамзларни тақиқлашни ҳам қўллаб-қувватлади, мактабларда жинсий тарбия тўғрилигини тасдиқлади ва "дания тарбиясини жорий этиш" мақсадида ижтимоий хизматчиларнинг этник озчилик оилаларига кириш ҳуқуқини қўллаб-қувватлади, деб ёзади "Красная Весна".

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase