26 август Озарбайжон учун Тоғли Қорабоғ деб аталган ҳудудда Арманистон билан қарама-қаршилик доирасида муҳим кун бўлди.
Лочин шаҳри, шунингдек, Забуҳ ва Сус қишлоқлари йигирма йилдан сўнг Озарбайжон назоратига қайтди. Президент Илҳом Алиев Твиттерда ватандошларни бу билан табриклади.
Дарҳақиқат, эндиликда Арманистонни тан олинмаган "ТҚР" билан боғлайдиган ягона қуруқлик йўли бўлмиш Лочин йўлаги устидан назорат Бокуга тегишли. Россия Федерацияси ҳарбийлари ўзларининг назорат-ўтказиш пунктлари ва бошқа биноларни демонтаж қилган ҳолда ҳудудни тарк этишди (бу минтақада улар беш йил муддатга тинчликпарвар кучларининг расмий мақомига эга). Россия қўшинлари бошқа ҳудудга кўчирилди. Улар Озарбайжон томонидан Арманистон билан 2020 йилги келишувга биноан қурилган янги йўлакда (Лочинни айланиб ўтиш учун) хизмат қилади. Йўл ҳали очиқ эмас. Эълонга кўра, унга ўтиш келаси ҳафтадан бошланади.
Озарбайжон ҳарбийлари 20 йил давомида Арманистон, кейин Россия қўшинлари назоратида бўлган Лочинга кирди
Россия ҳарбийлари Арманистон ва Тоғли Қорабоғни боғлайдиган ягона қуруқлик йўли бўлган Лочин йўлагидан чекинмоқда. Озарбайжон ҳарбийлари 20 йил давомида Арманистон ва Россия қўшинлари назоратида бўлган Лочинга кирди
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси