Россия ва Беларус яна қўшма машғулотлар ўтказишини эълон қилди. Улар, шунингдек, Қозоғистон чегаралари яқинида, Ашулук Астрахан полигонида бўлиб ўтади, дея хабар беради Беларусь Мудофаа вазирлиги.
Беларус ҳарбий-ҳаво кучлари ва ҳаво ҳужумидан мудофаа кучларининг жонли ўқ отиш машқлари 9-25 август кунлари икки босқичда ўтказилади: биринчиси Беларусда, иккинчиси - Россиянинг Ашулук полигонида.
Машғулотларда авиация бўлинмалари, ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва радиотехника қўшинларининг шахсий таркиби, ҳарбий ва махсус техникалари, шунингдек, Беларусь Ҳарбий академиясининг жанговар тузилмалари иштирок етади. Республика Мудофаа вазирлигидан маълум қилишларича, чора-тадбирлардан мақсад қўшинлар ва ҳарбий қисмларнинг топшириқларни бажаришдаги уйғунлигини оширишдан иборат.
Россиянинг Украинага бостириб кириши фонида Беларусь ҳукумати мунтазам равишда ҳарбий маневрлар ўтказиб, заҳирадагиларни текширади.
Россия ва Беларус Қозоғистон чегаралари яқинида ҳарбий машғулотларини бошламоқчи
Машғулотлар 9-25 август кунлари икки босқичда ўтказилади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси
- АҚШнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашида Ғазо бўйича резолюцияга вето қўйиши
- Россиянинг сўнгги 30 йилдаги урушлари