close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

HIMARS Россия қўшинларининг логистикасини сезиларли даражада мураккаблаштирди

Босқинчилар ҳатто ўз ҳудудларида ҳам Украина Қуролли кучларининг юқори аниқликдаги қуролларидан яширинишмоқда.

Россия армияси нафақат Украинанинг вақтинча босиб олинган ҳудудларида, балки тўғридан-тўғри Россия Федерацияси ҳудудида ҳам Украина Қуролли кучларининг юқори аниқликдаги қуроллари ҳужумларидан қўрқади.
Бу ҳақида Defense Express ўзининг бир нечта мустақил манбаларига таяниб ёзади.
Россия қўмондонлиги Белгород вилоятида жойлашган Ғарбий ҳарбий округнинг 6-армиясининг икки қисмидан иборат дала лагерига "орқага" ўтишни буюрди.
Комсомольский қишлоғидан (Украина билан чегарадан 22-23 км) босқинчилар лагери Хохлово қишлоғига (Украинадан 50-51 км) кўчирилди.
Ушбу маневралар аслида русларнинг юқори аниқликдаги Украина қуролларидан яширишга уринишини кўрсатади. Бироқ, ҳатто лагерни Украина билан чегарадан 50 км узоқликда кўчириш ҳам босқинчиларни HIMARS ракета тизимларидан ҳимоя қилмайди. Бу қуроллар урадиган масофани тарк этиш учун руслар камида яна 30-40 км "ҳаракат" қилиши керак.
Украина ҳукумати вакиллари бир неча бор халқаро ҳамкорларга, хусусан Америка Қўшма Штатларига Украинага 300 километргача бўлган масофадаги айрим объектларни йўқ қилишга мўлжалланган ATACMS ракеталарини қабул қилиш зарурлиги тўғрисида мурожаат қилишган.
Таъкидланишича, қисқа муддатда Украинага 100 та ATACMS  ракетасининг етказиб берилиши ҳам кучлар мувозанатига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин. Улардан фойдаланиш асосий таъминот йўналишларини олдинги чизиқдан жуда катта масофада кесишга имкон беради.
Мутахассислар янги қуроллар Украина учун мисли кўрилмаган имкониятларни очиб беришига ишонишмоқда. Украина қуролли кучлари ўз мамлакатидаги барча ҳарбий нищонларга, шу жумладан Қрим ва Қора денгиз ҳудудига зарба бериши мумкин. Бундан ташқари, ATACMS ни ишлатиш учун қўшимча ускуналар талаб қилинмайди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase