Кенг кўламли уруш бошланганидан бери Украина армияси камида 10 нафар рус генералини йўқ қилди. Шу билан бирга, рус қўшинларининг муваффақиятсизликлари камида 6 рус қўмондони ишдан бўшатилишига олиб келди.
Бу ҳақмда Британия Мудофаа вазирлиги Твиттер орқали хабар берди.
Британия разведкаси маълумотларига кўра, Россия Федерациясининг Шарқий ва Ғарбий ҳарбий округлари қўмондонлари ўз лавозимларини йўқотган. Генерал-полковник А.Чайка 2022 йил май ойида ВПЛ қўмондони лавозимидан озод этилган эди. Катта еҳтимол билан унинг ўрнига генерал-лейтенант Владимир Кочетков келди.
Яна бир рус генерали А.В. Дворников Украинадаги операцияга умумий қўмондонлик олгач, лавозимидан четлаштирилди, генерал Сергей Суровикин жанубий кучлар гуруҳи қўмондонлигини генерал Г.В. Жидкадан қабул қилиб олди.
Қайд етилишича, бу ишдан бўшатишларнинг таъсири Украинадаги урушда камида 10 нафар россиялик генералнинг ҳалок бўлгани билан кучайган. Ушбу қўмондонлик ҳолатининг умумий таъсири, эҳтимол, Россиянинг тактик ва операцион муаммоларини янада кучайтиради.
Эслатиб ўтамиз, 24 февралдан бери босқинчиларнинг умумий йўқотишлари 42200 кишига етган. Хусусан, ўтган кун давомида украиналик аскарлар яна 300 нафар босқинчини йўқ қилди.
Шунингдек, сўнгги 3 ҳафта ичида Украина ҳарбийлари россиялик босқинчиларнинг иккита батальон-тактик гуруҳини йўқ қилгани маълум қилинди.
Британия разведкаси Украинада камида 10 нафар россиялик генерал йўқ қилингани ҳақида хабар берди
Шу билан бирга, рус қўшинларининг муваффақиятсизликлари камида 6 та рус қўмондони ишдан бўшатилишига олиб келди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси