Украина Президенти офиси раҳбарининг маслаҳатчиси Алексей Арестович Украина Қуролли кучлари Россия Федерациясининг асосий нишонларини бир-икки кун ичида мағлуб этиши мумкинлигини айтди.
Бу ҳақида у россиялик ҳуқуқ ҳимоячиси Марк Фейгин билан суҳбатда гапирди, деб ёзади unian.net.
Унинг сўзларига кўра, энди Украинадаги РСЗО HIMARS сони бир вақтнинг ўзида 168 та ракетани учириш имконини беради.
"Бу ўлимга маҳкум етилган 100 га яқин нишонлар. Шуни айтишим мумкинки, Россия Федерациясининг тезкор даражасидаги нишонлари - Харьковдан Херсонгача тахминан 200 тани ташкил қилади. 200 га қарши 168 - бу улар тўплаган ҳамма нарсани бир-икки кун ичида бир вақтнинг ўзида йўқ қилишдир, - деди Арестович.
Шунингдек, у Ғарбдан Украинага барча етказиб берилаётган ёрдамлар "икки баравар кўпайтирилса яхши бўларди", деб таъкидлади.
Арестович: Украина Россиянинг оператив кучларини йўқ қила олади
Украина қуролли кучларида бунинг учун етарли миқдорда HIMARS тизимлари бор.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|

Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Дума СССРни тиклаш масаласини кўриб чиқади
- Трамп Вашингтонда исроиллик дипломатларнинг ўлдирилишига муносабат билдирди
- Россиядаги СССРни тиклашга ҳаракат
- Бузғунчи секталарда "устоз", "пир", "мастур шайх", "муршид" каби шахсларга ниҳоятда катта урғу берилади
- Саратон ҳужайраларининг тактика, стратегияси ва секталар