close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

"Биз навбатдаги Катынга дуч келдик",- Зеленский Россиянинг Еленовкадаги "азовчи" маҳбусларини ўлдириш сабабларини айтди

Украина Президентининг офиси Россия армияси Еленовкадаги Мариуполнинг асирга олинган ҳимоячилари колониясига берган зарбасини Катынь билан қиёслади.

Россия раҳбарияти Украинада навбатдаги ҳарбий жиноят содир этди. Гап ишғол қилинган Еленовкадаги колонияга артиллерия зарбаси ҳақида кетмоқда, унда руслар азов жангчилари ва Мариуполнинг бошқа ҳимоячиларини асирликда ушлаб туришганди.
Вазиятни Facebook орқали Украина президенти офиси раҳбари маслаҳатчиси Алексей Арестович изоҳлади.
Унинг таъкидлашича, руслар колонияни «Град» ракета тизимлари билан ўққа тутишган. Россия томони маълумотларига кўра, 40 дан ортиқ украиналик ҳарбий маҳбус йигитлар ҳалок бўлган.
"Кремл қўриқчилари уларнинг ҳисобига яна бир уруш жиноятини ёзиб қўйишга қарор қилишди ... аслида биз яна бир Катынь - ҳарбий асирларни оммавий ўлдирилишига гувоҳ бўлдик", - деб ёзди Арестович.
Унинг фикрига кўра, Россия ҳужумида олтита мақсад бор эди:
Биринчи. Руслар томонидан асирга олинган украиналик аскарларнинг қийноққа солингани ва қат этилганини яшириш.
Иккинчиси. Украинадаги вазиятни издан чиқариш, маҳбусларни озод қилишга эриша олмагани учун расмийларга нисбатан жамоатчилик ғазабини қўзғатишга уриниш.
Учинчи. Шунчаки маҳбусларнинг бир қисмини ўлдириш.
Тўртинчи. Украинани ва умуман Украина Қуролли кучларини ўзларига зарба беришда айблаш орқали обрўсизлантириш.
Бешинчиси. Украинага HIMARS етказиб беришни тўхтатиш. Россия ҳарбийлари ва ташвиқоти айнан шу қурол билан Украина қуролли кучлари колонияга зарба бергани ҳақида ҳикоя қилади.
Олтинчи. Россия босқинчилари томонидан асирликдаги украин ҳарбийлари қийноққа солинганидан жамоатчилик эътиборини чалғитиш. Гап руслар маҳбуснинг жинсий аъзосини кесиб ташлаган шов-шувли видео ҳақида кетаяпти.
Арестович руслар фақат ички аудиторияни алдашлари мумкинлигини таъкидлади. Ғарб қаердан зарба берилганини аниқлаш учун зарур технологияларга эга. Ҳақиқатни яшириб бўлмайди.
«Долбо**лар маҳаллий аҳоли кўрсатмалари мавжудлигини, қаердан ва қандай қилиб ўт очилганлигини аниқ белгилашга имкон берадиган объектив назорат воситалари мавжудлигини ҳисобга олмадилар. Шубҳасиз, инсониятга қарши ушбу жиноят АҚШ раҳбариятининг Россияни терроризмнинг давлат ҳомийси сифатида тан олишига ва жиноятчиларга қарши курашиш учун халқаро адолатни белгилашга қўшимча қилади", деб ёзади ОП вакили.
Унинг аниқлик киритишича, бугунги кунда Путин режими цивилизация асосларини бузади. Ва бунинг учун у "эзиб, ноль қилиниши керак."

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase