close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Саудия Арабистони нефт қазиб олишни кескин оширишга, нархларни пасайтиришга тайёр: Байден Ар-Риёдга учмоқда - Bloomberg

Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари ОПЕК аъзо давлатлари бўлиб, қазиб олинмаган йирик захираларга эга.

Президент Джо Байден Саудия Арабистони ва Форс кўрфазидаги бошқа давлатлар раҳбарлари билан биргаликда минтақада нефт қазиб олишнинг "барқарор" даражасига эришишига ишончи комил, деди унинг миллий хавфсизлик бўйича бош ёрдамчиси Джейк Салливан.
АҚШ расмийлари араб ҳамкорлари ҳамда Европа ва Осиёдаги расмийлар билан нефть қазиб олишни кўпайтириш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Чоршанба куни Исроил ва Саудия Арабистонига йўл олган миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Джейк Салливан Air Force One бортида Bloomberg журналистларига музокаралар "жуда конструктив тус олди" деди.
Салливан бир неча бор Байден сафари давомида энергетика масалаларида муваффақиятга эришишини башорат қилган.
"Ишончим комилки, Президент Саудия Арабистони раҳбарияти ва унинг Форс кўрфазидаги ҳамкорлари билан мулоқот қилиш имкониятига эга бўлгач, у сезиларли ютуқларни намойиш эта олади", — деди у.
Салливаннинг айтишича, мақсад АҚШ истеъмолчилари учун бензин нархини пасайтириш ва иқтисодий таназзулнинг олдини олиш учун бозорда етарли миқдорда нефть мавжудлигини таъминлашдир.
"Биз шунингдек, энергия таъминоти вақт ўтиши билан барқарор бўлишини хоҳлаймиз, бу эса захира қувват тенгламанинг бир қисми эканлигини англатади", - деди у.
Байден Саудия Арабистони ва нефт экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилотининг (ОПЕК) бошқа аъзоларини АҚШдаги муҳим оралиқ сайловлар олдидан сиёсий жиҳатдан унга таъсир қилган юқори бензин нархини юмшатиш мақсадида нефт ишлаб чиқаришни кўпайтириш учун лобби қилиш саъй-ҳаракатларини кучайтирди.
Унинг Яқин Шарққа илк ташрифи жума куни Саудия Арабистони раҳбарияти, жумладан, валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон билан, шунингдек, Форс кўрфази ҳамкорлик кенгаши аъзолари билан бошқа учрашувларни ўз ичига олади.
Саудия Арабистони қироллиги ва Бирлашган Араб Амирликлари ОПЕК аъзо давлатлари бўлиб, қазиб олинмаган йирик захираларга эга. Расмий маълумотларга кўра, улар биргаликда кунига тахминан 3 млн баррел ишлаб чиқариш имкониятига эга.
Саудия Арабистонининг давлат нефт гиганти Aramco компанияси раҳбарлари ёпиқ музокараларда 30 кун ичида суткалик 12 млн баррелга етиш ва бу даражани камида 90 кун давомида сақлаб қолишлари мумкинлигини айтишди, аммо компания узоқ вақт давомида бу ишлаб чиқариш даражасини синаб кўрмади.
Салливаннинг айтишича, Ҳиндистон, Хитой ва бошқа давлатлар билан Россия нефти нархини чеклаш бўйича музокаралар давом этмоқда, бироқ яқин кунларда бирор қарор кутилмаяпти.
"Бу улар билан ишлаш керак бўлган элементлар сони туфайли вақт талаб етади. Биз аллақачон бир қатор асосий истеъмолчи мамлакатлар билан ўзаро алоқадамиз", деди у.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase