Гап Роу Уэйдга қарши ишидаги қарор ҳақида кетяпти.
Энди АҚШда алоҳида штатлар ушбу процедурани тақиқлаши мумкин. Штатларнинг ярми янги чекловлар ёки тақиқлар киритиши кутилмоқда.
13 штат аллақачон Олий суд қароридан кейин абортни автоматик равишда тақиқловчи триггер қонунларини қабул қилган. Яна бир қанча штат тез орада янги чекловларни қабул қилишлари мумкин.
Planned Parenthood тадқиқотига кўра, репродуктив ёшдаги жами 36 миллион аёл аборт қилиш имкониятидан маҳрум бўлиши кутилмоқда.
Роу Уэйдга қарши 1973 йилги АҚШ Олий судининг муҳим қарори бўлиб, унда АҚШ Конституцияси ҳомиладор аёлнинг ҳукуматнинг ортиқча чекловларисиз аборт қилиш эркинлигини ҳимоя қилади.
АҚШ Олий суди қарийб 50 йил давомида мавжуд бўлган абортга бўлган конституциявий ҳуқуқни бекор қилди
24 июн, жума куни АҚШ Олий суди бутун мамлакат бўйлаб абортни қонунийлаштирган 50 йиллик қарорни бекор қилди.Бу ҳақида ВВС хабар қилди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси