“Танклар йўқ қилинди, кўп одам ҳалок бўлди”, - Украина Қуролли Кучларининг артиллерияси Челябинск вилоятидан боскинчиларнинг танк полкини ўт билан қоплади.
Россия армияси Луганск ва Донецк вилоятлари ҳудудини босиб олиш учун уриниб, Украина ҳудудида инсон кучи ва зирҳли техникада катта йўқотишларга учрашда давом этяпти.
Навбатдаги хужумга уриниш чоғида Россия босқинчи кучларининг Чебаркул шахридан (Челябинск вилояти, Россия Федерацияси) келган иккита ҳарбий қисми Украина кучлари томонидан йирик артиллерия хужумга учрайди, бу эса уларнинг тор-мор бўлиши ва кўп сонли қурбонларга олиб келди.
Бу ҳақида журналист Роман Цимбалюк ҳарбий манбаларга таяниб хабар берди.
У ўзининг Facebook даги саҳифасида ўтган чоршанба, 22 июнда 90-танк дивизияси танк полклари бўлинмалари Луганск вилоятидаги Украина Қуролли кучлари томонидан артиллериядан ўққа тутилганини таъкидлади. Ҳарбий манбаларга кўра, руслар катта талофат кўрган, ҳозиргача камида 13 та Т-72 танки йўқ қилингани маълум.
Бундан ташқари, зарбалар пайтида Россия армиясининг 28 нафар ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлган, 13 нафари бедарак йўқолган деб ҳисобланади.
Украина артиллерияси Челябинск вилоятидан келган боскинчиларнинг танк полкини йўқ қилди
Чебаркул шаҳридан келган рус бўлинмалари Украина кучлари томонидан оммавий ҳужумга учради, бу рус ҳарбийларининг кўп сонли қурбонлари билан якунланди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди