Шайх Маҳмуд Афанди 6 ёшида ҳофиз бўлди (Қуръонни ёд олган). У дастлаб араб ва форс тилларини ўргана бошлади, сўнгра исломий илмларни ўрганишга киришди. 1954 йилда Шайх Маҳмуд Афанди Истанбулдаги Исмоил оға масжидига имом этиб тайинланди ва 1996 йилда нафақага чиққунга қадар шу ерда хизмат қилди.
Ваъзлар: 1960 йилда Шайх Али Ҳайдар Афанди вафотидан сўнг тариқатидагиларга маънавий-ахлоқий насиҳатлар бера бошлади. У йилига уч ҳафта вақтни бутун Туркия бўйлаб одамларга таълим беришга бағишлаган ва турли мамлакатларга, жумладан, Ўзбекистон, Ҳиндистон, Германия ва АҚШга бир неча даъват ва таълим сафарларида бўлган. У Қуръони Каримнинг турк тилида "Рухул Фурқон" номли тафсирини ҳам ёзган.
Шогирдлари: Шайх Маҳмуд Афандининг миллионлаб издошлари бор. Сўнгги йилларда у Истанбул чеккасига кўчиб келган бўлса-да, унинг асосий нуқтаси ҳамон Истанбулнинг Фотиҳ тумани бўлиб, унинг издошларини анъанавий исломий либослари билан осонгина таниб олиш мумкин эди.
Шайх инсониятга самимийлик асосида хизмат қилиш муҳимлигини таъкидларди. Турли диний, ижтимоий ва хайрия ташкилотларига асос солган.
Сўнгги йилларда шайх ногиронлар аравачасига михланиб қолгани ва нутқ сўзлай олмаганига қарамай, турли одамлар – оддий халқдан тортиб, мамлакатнинг олий мансабдор шахсларигача ундан дуо сўраб мурожаат қилишган.
Исмоилоғачилар тариқатининг пири Маҳмуд Афанди Ал-Уфий вафот этди
Шайх Маҳмуд Афанди номи билан ҳам танилган Шайх Маҳмуд Устаўсмонўғли Туркиядаги машҳур тариқат пирларидан бири эди. У доимо суннатга урғу бериш ва суннатнинг кўплаб амалларини тиклагани билан машҳур.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди