close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Мариуполда босқинчилар 22 мингдан ортиқ аҳолини ўлдирди, қурбонлар сони кўпроқ бўлиши мумкин - мэр

Мариуполда 22 мингдан ортиқ аҳоли рус босқинчилари қурбонига айланди, деди шаҳар мэри Вадим Бойченко.

Брифинг чоғида у бу "эҳтиёткорона рақамлар" экани ва қурбонларнинг ҳақиқий сони бундан ҳам кўпроқ бўлиши мумкинлигини айтди.
"Бу фашистлар Германияси икки йиллик оккупация давомида ўлдирган одамлардан бир неча баравар кўп", деди Бойченко.
Мариуполь уч ойдан ортиқ вақтдан бери рус босқинчилари томонидан тўсиб қўйилган. Россия ҳарбийларининг ҳаракатлари кенг кўламли гуманитар фалокатга олиб келди. Босқинчилар шаҳарнинг турар-жойлари ва фуқаролик инфратузилмасини бомбардимон қилиб, инсонпарварлик ёрдамига тўсқинлик қилмоқда.
Мариуполь мэри Вадим Бойченконинг маълум қилишича, сув таъминотидаги муаммолар туфайли шаҳар юқумли офат хавфи остида, йил охиригача 10 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлиши мумкин.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase