Вазирлик маълумотларига кўра, асосий олтин конлари мамлакат шарқидаги Бусра ва Караможа, шунингдек марказдаги Касанда ва ғарбдаги Бушеньи ҳудудларида аниқланган. Геологлар таркибида олтин миқдори катта бўлган жинсларнинг умумий ҳажмини 31 млн тоннада, қазиб олинган қимматбаҳо металлни эса 320 минг тоннада баҳолайдилар. Жорий нархларда унинг ишлаб чиқаришидан кутилаётган якуний даромадлар тахминан 20 трлн долларга баҳоланмоқда. Wagagai компанияси шу йил охирида Бусиада олтин қазиб олиш ва қайта ишлашни бошлайди, кунига 5000 кг олтин қуймаси чиқариш режалаштирилган.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, Угандада олтин қазиб олиш бўйича бюджет даромадлари 2025 йилда бошланиши керак бўлган нефть конларини эксплуатация қилишдан олинадиган даромаддан ошади, деб хабар беради ТАСС.
Угандада 20 трлн долларлик олтин конлари топилди
Угандада бир қанча йирик олтин конлари топилди, дея хабар бермоқда "Дейли монитор" газетаси Шарқий Африкадаги мамлакатнинг Энергетика ва минерал ресурслар вазирлигига таяниб.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси